Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


×

 2017-12-06 15:05:47    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик каби ғояларни ўзида мужассам этган Конституциямиз миллий қонунчилигимизнинг мукаммал ифодаси сифатида халқимиз эътирофини қозониб келмоқда. Том маънода у инсон ҳуқуқи, шаъни, қадр-қиммати, эркинликлари, манфаатлари ва бурчлари муҳрланган Қомусномадир.

Президентимизнинг 2017 йил 20 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини  нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармойиши Асосий Қонунимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва дунё миқёсидаги нуфузини ифода этади.

Яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Ўзбекистон” нашриёти томонидан чоп этилган янги нашрида сўнгги йилларда Асосий Қонунимизга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ўз ифодасини топган.

4 декабрь куни Ислом Каримов номидаги вилоят  театр-концерт саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради. 

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,  вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари депутатлари, шаҳар, туман  ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев очиб, Бош Қонунимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти хусусида сўз юритди.

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси  Муроджон Мирзажонов Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий принцип ва қоидалари ҳақида маъруза қилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Президентимиз Фармонига биноан бир гуруҳ юртдошларимиз Ватанимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан тақдирланган эдилар.

Тантанада Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур қутлуғ сана муносабати билан тадбир иштирокчиларини самимий муборакбод этди ва  мукофотланганларга орден, медаллар, фахрий унвонларни  тантанали суратда топширдилар.

Шунингдек, вилоятимизнинг бир гуруҳ фаолларига “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишони ҳам топширилди.

– Менга берилган мукофот давлатимиз раҳбарининг халқ ижодиётига, миллий анъаналаримизга эътиборининг ёрқин ифодасидир, – дейди  II даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, Фарғона туманидаги “Водил чинори” халқ дорбозлари жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов. – Халқимиз полвонларни яхши кўради, қадрлайди. Ҳар бир хонадонда ўғил фарзанд дунёга келса унинг ота-онаси полвоним, деб суяди. Ватанимизда юртимиз довруғини кўтарадиган, эл ҳурматини қозониб, халқимиз юзини ёруғ қиладиган полвонлар кўпаяверсин. Қутлуғ кун барчага муборак бўлсин!      

Тадбирда Фарғона санъат коллежи ўқувчиларидан таркиб топган созандалар ансамбли ва хор жамоаси жўрлигида хонанда Баҳриддин Шароповнинг “Халқим” номли қўшиғи ижро этилди. Концерт дастурида  фарғоналик таниқли хонандалар Шерали Раҳмонов, Баҳодир Мамажонов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Икромжон Абдуллаев, Дилфуза Қодирова, Хумора Шокирова ижросидаги қўшиқлар, Фарғона шаҳар маданият уйи раққосаларининг чиқишлари байрам тадбири иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади. Айниқса “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Малика Эгамбердиева, Диёра Мухторова, эстрада хонандаси Шоҳжаҳон Жўраев томонидан ижро этилган қўшиқлар олқишлар билан кутиб олинди.

 

М.АБДУРАҲИМОВА.

С.АБДУРАҲМОНОВА.

Шамсиддин Қорабоев олган суратлар.