Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДИҚҚАТ ФИРИБГАР!

×

 2017-12-07 11:25:39    83

PDF юклаш
Чоп этиш


ДИҚҚАТ ФИРИБГАР!

Ҳурматли фуқаро! Сизга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган фирибгарликдан сақланинг.

Агарда сизга:


-         Пора эвазига давлат органларига,корхона,ташкилотларга ишга,олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйиш таклиф қилинганида;

-         Пластик картангиздаги пулларни нақдлаштириб бериш таклиф этилганида;

-         Арзон нархда, “вариант” га ёки бошқа шахсни номидан бўдган автомашинани сотиб олиш таклиф қилинганида;

-         Сиздан турли мақсадларда кўп миқдорда пул маблағлари сўралганида;

-          Етиштирилган мева-сабзавот,полиз махсулотлари,қуруқ меваларни сотиб олиб, уларни пулларини кейинроқ бериш таклиф қилинганида;

-         Чет элга ишга ёки ўқишга юбориш таклиф қилинганида;

-         Тергов, суд ёки бошқа давлат органларида кўрилаётган ишни пул эвазига ҳал қилиб бериш таклиф қилинганида;

-         Арзон нархда уй-жой,ер,бино,томорқа олиб бериш таклиф қилинганида;

-         Коммунал тўловлардан бўдган қарзни ҳал қилиб бериш таклиф қилинганида;

-         Тилла тақинчоқлар сотиб олаётган вақтингизда ёки сотаётган вақтингизда;

Ҳаж сафарига юборишда  ёрдам бериш айтилганида ва бошқа ҳолатларда пул бераётган вақтингизда.

ХУШЁР БЎДИНГ!

Фирибгарга алданиб қолишингиз мумкин!

Ўзингизга тегишли бўдган,меҳнатингиз эвазига топган мулкингизни,оилангиз ризқ-насибасини фирибгар қўдига топшириб қўйманг!


Қўйидаги қоидаларга риоя қилинг:

-         Қонунларга риоя қилинг,пора беришдан сақланинг. Пора бериш ҳам жиноят эканини ёдда сақланг!

-         Муаммоингизни ҳал қилиши мумкин бўдган давлат ташкилотларига мурожаат қилиб,ҳуқуқларингизни қонуний амалга оширинг;

-         Ўзаро муносабатларда қонунчиликка риоя қилиб,бир-бирингиз билан пул муомаласини нотариус орқали расмийлаштириб олишни унутманг;

-         Бирор-бир шахсга пул беришдан олдин худуд профилактика инспектори,адвокат ёки бошқа хуқуқ сохасидаги мутахасисдан маслаҳат олинг;

-         Чет элга ишга ёки ўқишга бориш масаласида фақат давлат органларига мурожаат қилинг,бу масала билан фақат давлат органлари шуғулланади;

-         Давлат ташкилотларидаги масала бўйича адвокатга ёки давлат органи раҳбарига мурожаат қилинг;

-         Уй-жой, ер олишда қонунчиликка риоя қилинг,нотариус хизматидан фойдаланинг;

-         Коммунал тўловларни фақат банк муассасаларига тўланг;

Сизга таклиф этилаётган хизмат қонуний ёки ноқонунийлигига эътибор қаратинг. Сизга ноқонуний йўл билан ёрдам таклиф этилаётган бўлса,демак у фирибгар.

Юқоридаги қоидаларга риоя қилмасангиз,ҳалол йўл билан топган мулкингизни фирибгар қўлига топшириб,пул ёки мулкингизни қайтаришда сарсон-саргардон бўлишингиз мумкин. Ҳозирги кунда кўплаб фуқароларимиз фирибгарларга алданиб,азият челмоқда.

ОГОҲ БЎЛИНГ!