Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 215 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи санасига аниқлик киритилди

×

 2017-12-11 16:28:12    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков бугун, 11 декабрь куни мамлакат ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевни қабул қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар берган.

Эрлан Абдилдаев учрашув давомида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти иштирокчи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг Австрия пойтахти Вена шаҳридаги йиғилишидаги иштироки якунлари, шунингдек, Сербияга расмий ташриф ҳақида ҳисобот берди.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазири давлат раҳбарига президент Сооронбай Жээнбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳам маълумот берган. Қайд этилишича, ташриф жорий йилнинг 13-14 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Қирғизистон президенти режалаштирилаётган ташқи сиёсий тадбирларга жиддий тайёргарлик кўриш бўйича қатор топшириқлар берди, дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ, 7 декабрь куни Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини тантанали топширишга бағишланган йиғилиш вақтида Ўзбекистонга қўшни давлат раҳбари келиши кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

манба: kun.uz

Фото: АКИpress