Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 97 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ярмарка: АҲОЛИГА МАҚБУЛ НАРХДА

×

 2017-12-12 12:15:11    72

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳар деҳқон бозорида вилоят ҳокими ташаббуси билан фаолият бошлаган арзонлаштирилган гўшт маҳсулотлари савдо ярмаркаси юртдошларимизни мамнун этмоқда.

Ярмаркада Қува, Фарғона, Бағдод ва Риштон туманларидаги фермер хўжаликлари вакиллари сифатли маҳсулотлари билан иштирок этмоқда. 30 ноябрь санасидан бошланган ярмаркада 1 кг мол гўшти 26 минг, 1 кг қўй гўшти 30 минг сўм нархда тақдим этилаётгани харидорларга жуда маъқул келаётир.

– Бир кунда ўртача 286 килограммдан гўшт сотиляпти, – дейди Фарғона туманидаги “Акбарали келажак замини” фермер хўжалиги раҳбари Илҳомжон Абдураҳмонов. – Ярмаркамиз 10 январга қадар давом этади.

Фермер хўжаликларига вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси томонидан берилган тақсимотга асосан сотилган 1 килограмм мол ва қўй гўшти учун 10 килограмм кунжара ва 10 килограмм шелуха етказиб берилиши таъминланмоқда.

Айни кунларда Марғилон шаҳар ҳокимлиги ташаббусига кўра, шаҳардаги Янги Марғилон ва Ипакчилар шаҳарчалари, “Чилонзор” МФЙ ҳудудларида ҳам арзон маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилган. Унда харидорлар  гўшт маҳсулотларини белгиланган тартибда сотиб олиш имкониятига эга бўлишмоқда. Ярмаркаларга маҳсулотлар  Ёзёвон, Қўштепа, Тошлоқ ва  Бувайда туманларидаги фермерлар томонидан етказиб берилмоқда. Бир кунда туманлардан жами бир ярим тоннадан ортиқ  гўшт олиб келинаётган бўлса, бунга қўшимча тарзда шаҳардаги кушхоналардан ҳам 2 тоннага яқин маҳсулот бозор расталарига олиб чиқилиши йўлга қўйилган.  

Ана шундай гўшт савдо ярмаркалари вилоятимизнинг бошқа шаҳар-туман марказларида ҳам ташкил этилмоқда.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шамсиддин ҚОРАБОЕВ олган сурат.