Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 68 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Байрам туҳфаси: ТИББИЁТЧИЛАРГА ЯНГИ АВТОМАШИНАЛАР

×

 2017-12-12 12:19:57    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бош қомусимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик байрами арафасида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тез тиббий ёрдам муассасаларига 12 та “Хундай” русумли махсус жиҳозланган реанимацион автомашиналар тантанали равишда топширилди.

Қувонарлиси, биргина жорий йилнинг ўзида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар самараси сифатида вилоятдаги тез тиббий ёрдам тизимига 158 та янги санитар автотранспортлари келтирилди. Замонавий автомашиналарнинг 117 таси республика бюджети маблағлари ҳамда 11 таси “Саломатлик-3” лойиҳаси доирасида таъминланди. Вилоят ҳокими фармойиши асосида эса 2 млрд. 120 млн. сўмга яқин маҳаллий бюджет маблағлари эвазига тиббиёт муассасаларига 41 та “Дамас” автомашиналари ажратилди.

– Сўх, Ўзбекистон, Бағдод, Тошлоқ, Риштон ва Учкўприк туманлари,Фарғона шаҳри ва махсус маслаҳат бригадасига мазкур автомашиналарнинг топширилиши чинакам байрам туҳфаси бўлди,-дейди жамият саломатлиги ва соғлиқни ташкил этиш илмий тадқиқот институти вилоят ҳудудий бўлинмаси директори М. Акбаров.

 

Нодира РАҲМОНҚУЛОВА.

Суратни Муқимжон ҚОДИРОВ олган.