Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 154 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ҳосил байрами: ТИНЧ-ОСОЙИШТА ВА ФАРОВОН ҲАЁТ ТАНТАНАСИ

×

 2017-12-12 12:27:15    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Шу йилнинг 10 декабрь куни Фарғона отчопарида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни ва Ҳосил байрами катта тантана сифатида нишонланди

 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилдан бошлаб декабрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида белгиланди. Шу муносабат билан пойтахтимизда ўтказилган тантанали тадбирларда бир гуруҳ фарғоналик фермерлар ҳам иштирок этиб, бир олам таассуротларга эга бўлишди.

“Ўзбекистон” анжуманлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдаги маърузасида Президентимиз қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойиларининг меҳнатини эътироф этиш билан бирга олдимизда турган энг муҳим устувор вазифаларга эътибор қаратганлари бежиз эмас,-дейди Қува туманидаги “Қосим карвон” фермер хўжалиги раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳиби Қаҳрамон Сиддиқов. – Ҳақиқатдан ҳам фаолиятимизни замонавий мезонлар асосида ривожлантиришни бугунги шиддатли даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу маънода қишлоқ хўжалигига илм-фан, инновация ютуқларини кенг жорий этиш, фермер хўжаликлари фаолиятини кўп тармоқли хўжаликка айлантириш, тинмай ўқиб-ўрганиш, олимлар билан ҳамкорликда ишлаш, кадрлар малакасини ошириш каби жиҳатларга жиддий эътибор қаратишимиз зарур. Байрам тантанасида барча ҳамюртларимиз қатори бир гуруҳ фарғоналик фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси фаолларига шахсан мамлакатимиз раҳбарининг ўзлари давлатимизнинг юксак мукофотларини топширганлари қалбимизга чексиз ғурур-ифтихор бахш этди.

Ташриф давомида ишлаб чиқариш корхоналаридаги маҳорат дарслари, қишлоқ хўжалиги техникалари, миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилиши, мустақиллик майдонига саёҳат, миллий театрдаги томошалар истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, дунёқарашимиз, тафаккуримизни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга.

Фарғона отчопарида ўзбекона удумга кўра карнай-сурнай садолари билан бошланган байрам, халқ сайли каттаю кичик бугунги дориломон кунлар шукронаси билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган, тинч ва фаровон юртда қутлуғ кунлар бардавом эканлигидан далолатдир. Шу куни вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларидан келган меҳмонлар учун савдо ярмаркалари ташкил этилди, миллий қадриятларимизни намоён этувчи дорбозлик ўйинлари, полвонлар, масхарабозлар, қизиқчилар, қўғирчоқ театри томошалари ўтказилди, фольклор жамоалари, машҳур эстрада хонандалари, мумтоз куй-қўшиқлар ижрочиларининг чиқишлари барчага хуш кайфият улашди. Вилоятимизнинг 19 та шаҳар-туманидан келган энг маҳоратли ошпазлар иштирокидаги ош танлови байрам қатнашчиларида унутилмас таассуротлар қолдирди. Сўх тумани вакили Холдорали Тешаев, олтиариқлик Муродил Исабоевлар томонидан тайёрланган паловхонтўра кўпчиликка жуда манзур бўлди.

Бундай байрамлар нафақат ширин дийдор, йил мобайнидаги чарчоқларни чиқарувчи мароқли ҳордиқ, балки эртанги кун истиқболи учун янги режалар белгилаш, ўзаро тажриба алмашишда ҳам жуда қўл келади, – дея суҳбатга қўшилади Бувайда туманидаги Чўтака МФЙ раиси Ҳомиджон Ботиров. – Ҳар бир қарич томорқа еридан унумли фойдаланиб, анжир, картошка ва бошқа сабзавот экинлари етиштиришдан келаётган улкан даромад маҳалладошларимиз турмуши йилдан-йилга яхшиланиб боришини таъминлаяпти. Бугунги тадбирда энг миришкор томорқачи маҳалладошларимиз билан бирга иштирок этмоқдамиз.

Халқимизнинг байрамлари, қувончли кунлари санъаткорларимизнинг куй-қўшиқлари, рақслари билан янада файзли ўтади. Вилоятимизда фаолият кўрсатаётган фольклор-этнографик, бадиий жамоалар, Абдужалил Қўқонов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Зуҳриддин Ражабов сингари санъаткорлар чиқишлари барчани шодон даврага чорлади.

Саньат ва спорт соғлом, бахтли ҳаёт омилидир. Турсун Али Муҳаммад бошчилигидаги полвонлар томошалари давомли қарсаклар билан олқишланди. Белбоғли кураш мусобақалари кучли ва чаққон спортчиларни саралади. Нафосат маликалари – гимнастикачи қизларнинг нафис ва назокатли чиқишлари байрам қатнашчиларига жуда ҳам манзур бўлди. Аскиячилар, масхарабозлар барчага кулги улашишди.

Фарғона отчопарида тулпорлар рақси... Фарғона водийси чавандозлари иштирокидаги улоқ-кўпкари мусобақалари минг-минглаб томошабинларга ҳаяжонли лаҳзаларни туҳфа этди. От устидаги йиқитиш, ўз оти билан тез чопиш ўйинлари энг яхши чавандозларни аниқлаб берди. Кучли, иродали чавандозлар ғолиб бўлиб, улоқ-кўпкарида зафар қучганларга аталган қимматбаҳо совғаларни қўлга киритишди. Фаррух Абдумаликов, Акмалжон Пўлатов каби чавандозлар эпчил ва чаққон хатти-ҳаракатлари билан томошабинлар меҳрига сазовор бўлишди. Якунда от спорти бўйича Фарғона вилояти терма жамоаси аъзолари, Фарғона, Фурқат, Данғара туманидан ташриф буюрган чавандозлар яхши натижаларга эришдилар.

Байрам тадбирларида вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев иштирок этиб, савдо ярмаркаси фаолияти билан яқиндан танишди ва иштирокчилар билан самимий суҳбатлашди. Ош танлови, улоқ-кўпкари мусобақалари ғолибларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

 

Ботир МАДИЁРОВ,

Соҳиба АБДУРАҲМОНОВА,

“Фарғона ҳақиқати” махсус мухбирлари.

Суратларни Шамсиддин ҚОРАБОЕВ, Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган.