Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 173 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

 2017-04-12 20:02:19    146

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 февралдаги “Махалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ушбу тузилманинг ҳуқуқий асоси, маҳаллани аҳолига энг яқин ва халқчан тузилмага айлантириш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш билан боғлиқ устувор вазифалар белгиланди.

Ушбу ҳужжатда маҳалла институтини янада такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари, бир қатор янги қонун-қоидалар жорий этилиши кўрсатиб ўтилди. Бундан асосий эътибор фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ягона шаффоф қулай тизим асосида мувофиқлаштириш, шунингдек маҳаллаларнинг давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро хамкорлигини янада мустахкамлашга қаратилди. Фармоннинг энг муҳим жиҳати маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини фуқаролар йиғинларининг уюшмасига айлантириш, унга юридик шаҳс мақомини бериш ва доимий асосда ишлайдиган ижро тузилмасини ташкил этиш назарда тутилган.

Кенгашлар зиммасига юклатилган вазифалар ижросини самарали таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг моддий-техника базасини мустахкамлаш, соҳада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий дастурларни молиялаштириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Республика кенгаши ва худудий кенгашлар раисларининг биринчи ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида “Махалла” фондининг тегишинча Республика бошқаруви ҳамда худудий бўлим ва бўлинмаларига раислик қилишлари ҳақидаги ташаббус қўллаб-қувватланди.

Мазкур Фармон  ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора - тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Дастурнинг биринчи бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун хужжатларини инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонун хужжатларига Фармондан келиб чиқадиган, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари,  ваколатларини кенгайтириш, ушбу йўналишдаги тузилмаларнинг вазифа ва жавобгарлигини аниқ белгилашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қисқа вақтда ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилди. Бундан ташқари Фармон билан комплекс чора - тадбирлар дастурининг 37 та бандида аниқ тадбирларни амалга оширишни назарда тутадиган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий кенгашлари томонидан судларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб даъво аризалари, давлат ҳўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни давлат божи тўламасдан тақдим этиш бўйича Ўзбекистон Ресрубликасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун хужжатларини ишлаб чиқиш билан имтиёзли ҳуқуқ таъминланмоқда.

Дастурнинг учинчи бандига кўра 2017 йил 1 июлгача Вазирлар Маҳкамасининг маҳалла фаолиятига дахлдор бўлган қарор лойиҳалари тайёрланади. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож бўлган, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни аниқлаш хамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича молия ва соғлиқни сақлаш органлари билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутадиган тегишли норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали илгари мавжуд бўлган айрим ноаниқликларга чек қўйилади.

Бундан ташқари аҳоли томонидан коммунал хизматлар ва электр энергияси ҳақи ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини таъминлашга кўмаклашгани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини рағбатлантиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш муносабат субъектларининг ҳамкорлигини янада яқинлаштиради ва манфаатлар уйғунлигини таъминлайди.

Дастурнинг тўртинчи бандида эхтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ҳамда тўлаш тартибини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг янги тахририни ишлаб чиқиш ва киритиш белгиланган.

Дастурнинг еттинчи бандида “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган.

Дастурнинг саккизинчи бандида олий таълим муассасаларида ижтимоий гуманитар фанлар йўналиши доирасида таълим дастурларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ўрганиш бўйича махсус курсни киритиш масаласи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш белгиланган. Бу эса фуқаролар орасида маҳалла муносабатларига оид билимларни янада бойитишга хизмат қилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 22 та бандида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада яхшилашга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилган.

Яна бир муҳим масала, 2018 йилнинг 1 декабригача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” биноларини ҳамда 2021 йилнинг 1 декабригача фуқаролар йиғини идоралари биноларини наъмунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, уларни зарур мебель жамланмаси, компютер техникаси, алоқа воситалари ва интернет тармоқлари билан жиҳозлаш, маҳалла маркази мажмуаларида тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш, ҳотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича марказлар ҳамда кутубхоналар фаолиятини йўлга қўйиш каби муҳим вазифалар кўзда тутилган.

Албатта, мазкур Фармонда назарда тутилган ҳар бир чора-тадбир,  мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллашуви, яхшиланиши, халқимизнинг кўп асрлик ноёб, ўзига хос ва мос урф-одат, анъаналари кейинги авлодларга бекаму кўст етказилишида муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу Фармон мамлакатимизда маҳалла институтларини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди. Бу эса фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасидаги вазифаларни самарали бажариш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро хамкорлигини янада мустахкамлаш имконини беради.