Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 36 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ГАРОВИ

 2017-04-12 20:04:37    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири коррупциядир. Коррупция муаммоси дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан биридир. Шу боис унга қарши кураш халқаро миқёсга кўтарилиб, жаҳон сиёсатининг муҳим масалаларидан бирига айланди. Бинобарин, ушбу иллат нафақат ислоҳотлар йўлига жиддий тўсиқ бўлиши, балки  белгиланган мақсадларга эришишга ҳам бевосита таҳдид туғдириши барчага маълум.

Юртимизда истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Чунки порахўрлик ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган хавфли жиноий ҳодисалардан биридир.

Маълумки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади. Умуман олганда, коррупция ҳодисасига кенг маънода ёндашадиган бўлсак, бу шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолатидир. Шундай экан, ўйлаймизки, мазкур иллатга қарши курашда нафақат давлат органлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдирлар.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ушбу жиноятга “Жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури бор. Бу коррупция ва порахўрлик, жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишидир”, деб бежиз таъриф берилмаган.

Бугунги кунга келиб республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олишнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси ва аниқ тизими шаклланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қоидаларини амалда рўёбга чиқариш мақсадида тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, хусусий мулкчиликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида бешта энг устувор соҳа бўйича 42 та аниқ чора-тадбир амалга оширилишини назарда тутувчи Комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Хусусан, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлигидаги маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, давлат ресурсларидан фойдаланишнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларга фуқаролар ва тадбиркорларнинг энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибардорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди. Амалга оширилган ишларнинг самараси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган.

Қонунда “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик”, “коррупцияга қарши курашиш”, “манфаатлар тўқнашуви” каби тушунчаларга аниқ ва тўлиқ таъриф берилган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколатлари алоҳида нормалар сифатида белгиланган, уларнинг бу соҳадаги фаолиятлари мувофиқлаштирилиши кўрсатилган.

Қонунда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишлари мустаҳкамланган, ваколатли органлар тизими келтирилган, ушбу соҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг иштирок этиш механизмлари белгилаб берилган, шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти акс эттирилган. Коррупцияга қарши курашнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги келтириб ўтилган.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар қаторидан эса маъмурий ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, рўйхатга олиш, рухсат бериш ва лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш, давлат органларининг назорат-текширув ваколатларини оптималлаштириш ҳамда улар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро муносабатларнинг масофавий шаклларини жорий этиш белгиланган.

Коррупцияга қарши курашувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида қонунда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларни ташкил этиш ҳамда унинг таркибига жамоат бирлашмаларининг вакилларини, тадбиркорларни ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакилларини киритиш назарда тутилган.

Қонуннинг 7-моддасида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари қаторида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳам кўрсатиб ўтилган ҳамда 13-моддада департамент органларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ваколатлари белгиланган.

Шуни таъкидлаш керакки, мазкур Қонун билан департамент органларига қатор ваколатларнинг тақдим этилганлиги ўз навбатида департамент органларининг масъулиятини ҳам оширади. Коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида Бош прокуратура ҳузуридаги Депортаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан мунтазам равишда профилатик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинмоқда. Чунончи, 2016 йил давомида бу борада жами 99 та профилактика тадбирлари ўтказилди. Хусусан, бошқарма ва ҳудудий бўлимлар ходимларига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг манфаатларини кўзлаган муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ўзи ёки воситачи орқали пул, қимматли қоғозлар, моддий бойликлар, совғалар, ссудалар, мулкий моҳиятига молик бўлган хизматлар (транспорт воситасидан фойдаланиш, даволаниш ва бошқалар) каби таклифлар билан мурожаат қилинган тақдирда, у ноқонуний хатти-ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиши ва таклиф қилган шахсни тегишли жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириши лозимлиги, бунда ходим порага мойиллик сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга ва сўзларга йўл қўймаслиги, мазкур ҳолат бўйича зудлик билан раҳбариятни ёзма тарзда хабардор қилиши лозимлиги хусусида доимий равишда кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Шунингдек, кенгайтирилган йиғилишларда барча ходимлар ўз хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори профессионал даражада ва ваколатларидан четга чиқмаган ҳолда бажариши, ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр-қимматини сақлаши, одоб-ахлоқ касб этика қоидаларига риоя қилиши, шахсий масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилганда хизмат мавқеидан фойдаланмаслиги, бўйсунувидаги ходимларни ноқонуний қарорлар қабул қилиш ёки ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга мажбур этмаслиги кераклигини ёдда тутмоғи лозимлиги таъкидлаб келинмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Зеро, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина ҳамда коррупцияга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтирсак ва барчамиз бирга ҳаракат қилсак кўзланган натижага эришишимиз мумкин.