Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ

×

 2018-01-08 11:27:08    60

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирма еттинчи  сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят бошқармалари, сиёсий партиялар, тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар, туман давлат солиқ инспекцияси, молия, ғазначилик бўлими бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев очди ва олиб борди.

Кун тартибида асосан икки масала - вилоят маҳаллий бюджетининг 2018 йилги параметрларини тасдиқлаш ҳамда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида қайд этилган топшириқларни амалга ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2018 йилги энг устувор вазифалар муҳокама этилди.

Дастлабки масала бўйича вилоят молия бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Солижон Жўраевнинг 2018 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ ва бюджет сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ва Давлат бюджети лойиҳаси ҳақида ахбороти эшитилди.

Таъкидланганидек, қулай макроиқтисодий муҳитни шакллантирилиши натижасида 2017 йил маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми барча солиқ турлари ва божхона тўловлари бўйича бажарилиши 2016 йилга нисбатан 317,7 млрд. сўмга ёки 17,6 фоизга ўсди. Маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажарилган қисми тўлиғича маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилмоқда.

Хусусан, 2017 йил 9 ойи давомида даромадларнинг 36,5 млрд.сўми, шундан биргина 3-чоракнинг ўзида эса 15,4 млрд.сўм маблағ маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрида тўлиқ қолдирилди. Мазкур маблағлар, ҳудудларда қўшимча дастурларни амалга ошириш ва ҳокимликлар томонидан мустақил фойдаланиш имконини яратди.

Масалан, Марғилон шаҳрида ташкил этилаётган Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғи қурилиши билан боғлиқ харажатларга
15,7 млрд.сўм, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари учун хизмат уйлари қурилиши ва хизмат транспортлари билан таъминлашга 10,7 млрд.сўм, ички ишлар профилактика инспекторларини уй-жой билан таъминлашга
6,5 млрд.сўм йўналтирилди.

2018 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тузишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда солиқ-бюджет сиёсатининг қуйидаги асосий йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиқларини ягона фойда солиғига бирлаштириш ва умумий ставкани амалдаги 15,5 фоиздан 14 фоизгача камайтириш таклиф этилди.  Республика йўл жамғармаси, таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасига  мажбурий ажратмаларнинг умумий ставкасини 3,5 фоиздан 3,2 фоизга камайтириш, ўсимлик ёғи бўйича акциз солиғи ставкасини (бир тоннаси учун 919 минг сўм эди) 50 фоизга қисқартириш ҳисобига фермер хўжаликлари даромадини кўпайтириш ва шу мақсадда, пахта толаси ҳамда чигит нархини ошириш, жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ юкини пасайтириб, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган ҳисоб рақамларига ажратма миқдорини амалдаги 1 фоиздан 2 фоизгача ошириш, якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ўртача 30 фоизга пасайтириш кўзда тутилмоқда.

Туманларга шундай солиқ турлари қолдирилмоқдаки, ушбу солиқлар базасини кенгайтириш ва уларни йиғиш, маҳаллий ҳокимият ва солиқ органларининг бевосита фаолият самарадорлигига боғлиқдир.  Бу солиқлар жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, жисмоний шахслардан ер солиғи, тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари учун қатъий белгиланган солиқлар, бозорлардан тушадиган даромадлар, айрим турдаги товарлар билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш учун олинадиган йиғимлардан иборатдир.

Маҳаллий бюджетлар даромадлар базасини мустаҳкамлаш учун ягона солиқ тўловчи кичик корхоналар ер майдонининг бир гектардан ортиқ қисмига ер солиғи киритиш, жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни, шу мулкнинг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматидан олиш, бунда солиқ солиш базасининг ўсиши – уйларнинг кадастр нархини белгилаш ҳисобига солиқ ставкасини 1,7% дан 0,2% гача камайтириш каби тадбирлар амалга оширилади.

Бундан ташқари ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғига камайтирувчи коефициент қўлланилади.

Сессия ишида бюджетнинг даромадлар базасини мустаҳкамлаш, табиий ва ишлаб чиқариш ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни рағбатлантириш ҳамда айрим турдаги маҳсулотлар истеъмолини оптималлаштириш мақсадида  ҳам қатор имкониятлар ишга солиниши таъкидлаб ўтилди.

Келгуси йилда таълим харажатларига 1 трлн  339 млрд. сўм ёки жорий йилга нисбатан 117,3 фоизга кўп маблағ ажратилади. Хусусан, мактабгача таълим соҳасига қарийб 253  млрд. сўм ёки ўтган йилга нисбатан 117,1 фоизга кўпроқ маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда. 11 йиллик мажбурий умумий ўрта таълимга ўтиш билан боғлиқ харажатларга 2017 йилда қўшимча равишда 11,8 млрд. сўм йўналтирилган бўлса келгуси 2018 йилда 32,4 млрд. сўм йўналтириш режалаштирилмоқда. Шундан, 11-синф ўқувчилари учун ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларидаги 106 та устахонани зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 3,2 млрд. сўм маблағ йўналтириш режалаштирилган.

Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш ҳаражатлари учун 58 млрд.сўм ёки ўтган йилга нисбатан қарийб 2 баробар кўпроқ маблағ режалаштирилмоқда. Масалан, онкология шифохонасида даволанган беморга бир кунда 20 200 сўм маблағ дори-дармон харажатлари учун ажратилган бўлса, 2018 йилда ушбу кўрсаткич 30 000 сўмни ташкил этади. Тез тиббий ёрдам хизмати автотраспортини замонавий техника ва аппаратура билан жиҳозлаш, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудий филиалининг мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматларини ягона ахборот базаси ва маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этишга – жами 1,2 млрд. сўм маблағ вилоят бюджети параметрларида кўзда тутилмоқда.

Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда бошқа ижтимоий тўловларга 135,6 млрд. сўм ёки 2017 йилга нисбатан 32 фоизга кўп маблағ ажратиш таклиф этилди. 2018 йилда Давлат бюджети харажатлари ҳисобидан марказлашган инвестиция харажатларига эса 49,9 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади.

Бюджет масаласи билан боғлиқ яна бошқа бир қатор масалалар сессияда муҳокама этилди ва вилоят маҳаллий бюджети лойиҳаси тасдиқлаб олинди.

Сессияда Президентимизнинг парламентга йўллаган Мурожаатномаси ҳақида ҳам сўз борди. Вилоят раҳбари қайд этиб ўтганидек, Президентимиз маърузасида илгари сурилган масалалар бугун  нафақат фуқароларимиз томонидан, шу билан бирга кенг жаҳон жамоатчилиги иштирокида қизғин ўрганилмоқда. Бу бежиз эмас. Сабаби, бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дадиллик билан кўрсатаётган катта ташаббуслари шарофати билан юртимиз жаҳонда ўзининг ёрқин ва янги қирраларини тўлиқ намоён эта бошлади.

Йиғилишда вилоят бошқарма ва ташкилотлари ҳамда шаҳар, туман ҳокимликлари мазкур Мурожаатномада белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини тўлиқ таъминлашга қаратилган “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш, унинг мазмун-моҳиятини, унда белгилаб берилган вазифаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида депутатларнинг фаол иштирокини ошириш, тарғибот ишларини ташкил этиш уқтирилди.

Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Сатторов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.