Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 136 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


8 январь – Прокуратура органлари ходимлари куни: ТАШАККУРНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

×

 2018-01-08 11:32:26    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Қонунийликни мустаҳкамлаш  ва жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда мутасадди давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва улар билан бир сафда фуқароларнинг ҳам иштироки борлиги қувонарлидир.

Ана шундай фаол ватандошларимизни алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга сазовор десак асло адашмаймиз. Чунки ўзининг фидойи меҳнати билан давлат ва жамият манфаатига хизмат қилган инсонни халқимиз азалдан қадрлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳам 2015 йил 26 октябрда "Қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол иштирок этган фуқаролар ва юридик шахсларни рағбатлантириш тўғрисида"ги 123-сонли буйруғи ҳам ана шундай эзгу ишларга асос бўлмоқда.

Ҳаёт тасодифларга тўла. 2017 йилнинг 3 март санасида Қўштепа туманида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди. Шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона канали олдида  фуқаро М.Норалиева ўз гўдаги билан жонига қасд қилмоқчи бўлди. Ёш она фарзанди билан ўзини тезоқар каналга ташлайди. Яхшики, ички ишлар инспекторининг хушёрлиги ва фуқаролар Қ.Тўйчиев, А.Бўтаев, А.Ғуломовларнинг саъй-ҳаракати билан кўнгилсизликнинг олди олинди. Улар совуқ ҳароратли сув оқимига қарамасдан она ва боланинг ҳаётини сақлаб қолдилар.

Яқинда вилоят прокуратурасида бўлиб ўтган йиғилишда жасоратли хизматлари учун фуқаролар Қодиржон Тўйчиев, Азизбек Бўтаев, Абдулҳаким Ғуломовларга ташаккурнома эълон қилинди. Уларга ташаккурномани вилоят прокурори Садриддин Турдиев топширди.

Эслатиб ўтамиз, вилоят прокуратураси томонидан 2017 йил давомида қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда фаол намуна кўрсатган 5 нафар юртдошларимиз ана шундай ташаккурномаларга сазовор бўлдилар.

Халқимизга, ватанимизга садоқат билан хизмат қилаётган, қонунга итоаткорлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишда фидойилик ва шахсий намуна кўрсатган фуқаролар прокуратура органларининг доимий эътиборидадир.

 

Ф.НАЗАРОВ,

вилоят прокуратурасининг ташкилий-назорат

ва таҳлилот бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.