Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 114 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ёшлар ва таълим. Ишонч ва масъулият муборак, ёш шифокорлар!

×

 2018-01-10 16:53:40    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 8 январь куни тиббиёт олий таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатни қўлга киритган барча ёш шифокорлар ўз мутахассислиги бўйича тиббиёт даргоҳларида меҳнат фаолиятини бошлайдиган бўлдилар

 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган 2017 йилнинг 12 декабрь кунги селектор йиғилишида мамлакатимизнинг соғлиқни сақлаш тизими истиқболлари хусусида сўз юритилиб, унда ёш тиббий кадрларни амалий фаолиятга тўлиқ жалб этиш, бу борада янги имконият ва қулайликлар яратиш каби муҳим вазифалар белгиланган эди.

Тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат ҳамда клиник ординатура бўлими битирувчиларига тизимда илк маротаба муддатдан илгари сертификатлар топширилиб, тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолиятларини бошлашларига кенг йўл очилди. Бу эса соғлиқни сақлаш соҳасида ёш кадрларнинг билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланиш  баробарида уларга билдирилган катта ишончнинг амалий ифодаси бўлди.

Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиалида тиббий профилактика иши йўналишининг 53 нафар бакалавриат ҳамда клиник ординатура бўлимининг 12 нафар битирувчиларига тегишли ихтисосликлар бўйича сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.

Битирувчиларга “Врач умумий гигиенист, эпидемиолог” ихтисослиги бўйича бакалавр даражаси ҳамда “Эпидемиолог”, “Меҳнат гигиенаси”, “Потологик анотомия”, “Коммунал гигиенаси” ихтисосликлари бўйича   клиник ординатор сертификатлари тантанали топширилди.

Ёш шифокорлар, уларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар вакиллари ўз табриклари ва миннатдорликларини билдиришди.

 -Мен бугун 6 йиллик эгаллаган назарий билимларимни амалий фаолиятда қўллаш, халқимиз саломатлиги сақлашда муносиб иштирок этиш имкониятини берадиган сертификатга эга бўлдим, – дейди тиббий профилактика иши йўналиши битирувчиси Моҳидил Баратова. – Эртадан вилоят давлат санитария-эпидемиология назорат марказида коммунал гигиена шифокори сифатида меҳнат фаолиятимни бошлайман. Муҳтарам Президентимиз томонидан ёш тиббий кадрларга кўрсатилаётган эътибор ва имкониядан беҳад миннатдорман.

Маликжон Нуралиев, Юлдузхон Жўраева, Шохиста Исмоилова, Нодира Шоколонова, Комил Тўлқинбоев, Озодбек Ҳикматов, Ҳаётжон Нуриддинов каби битирувчи-ёшларнинг Ватанимиз тиббиёти истиқболида муносиб ўрин эгаллашига ишонч билдирилди.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА,

“Фарғона ҳақиқати” мухбири.

Жаҳонгир Мирзаматов олган сурат.