Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Семинар – тренинг. Психологлар билими бойитилди

×

 2018-01-10 17:23:22    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш – ёшлар тарбияси ва келажаги билан боғлиқ муҳим масала.

Вилоят ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вояга етмаганларнинг муаммоларини ўрганиш ва психологик ёрдам кўрсатиш маркази ҳамкорликда Фарғона нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари психологлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

“Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тарбияси оғир, инқирозли вазиятдаги, нотинч оила фарзандлари билан олиб бориладиган психопрофилактик ва психокоррексион ишлар” мавзусида бўлиб ўтган семинарда  вилоятимиздаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари психологлари  иштирок этишди.

Ўқув семинарининг очилишида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қодиржон Ишанов сўзга чиқиб, вояга етмаган ёшлар ўртасидаги ижтимоий-маънавий муҳит билан яқиндан танишиш, ўқувчи-ёшларнинг ҳаётий муаммоларини ўрганиш ва улар учун  соғлом муҳитни таъминлашда мутахассис психологларнинг алоҳида ўрни борлиги, ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш ёш авлод келажаги билан боғлиқ муҳим масала эканлигини таъкидлади.

Иштирокчилар бешта кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда семинар ишини олиб боришди.

Семинарда Фарғона давлат университети хузуридаги халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ҳудудий маркази директори Маъмуржон Отажонов “Инсон хулқини моделлаштириш” номли маърузасида психологларнинг тарбияси оғир, инқирозли вазиятдаги, нотинч  оила фарзандлари билан олиб борадиган ишлари мазмун-моҳиятини илмий ва ҳаётий далиллар билан асослаб берди. Модераторлар М. Узақова, М. Акбаров, З. Эргашева, Ф. Мирзажонова, А. Хожиматовлар белгиланган мавзу юзасидан амалий кўникмалар беришди.

Машғулотларда “Ёшлар тарбияси –долзарб масала” номли видеоролик, “Девиант хулқнинг шаклланиш қонуниятлари ва унинг профилактикаси”, “Тўлиқ бўлмаган оила фарзандларига ижтимоий-психологик ёрдам” мавзусидаги мултимедиа дастурлари намойиш қилинди. Шунингдек, “Нима муҳим?”, “Ранглар методикаси”, “Қум терапияси”, “Шар терапияси” сингари методлар асосида амалий машғулотларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлиги таъминланди.

 

Дилнавоз ҚЎЛДОШЕВА.

Шерзод ҚОРАБОЕВ олган сурат.