23 январь, сешанба куни тонгда Наманган халқаро аэропортига Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг тобути ортилган ФВВ самолёти келиб қўнди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Самолётда фожиа қурбони бўлган водийликларнинг жасади келтирилди. Улардан 31 нафари Наманган, 16 нафари Фарғона ва 2 нафари Андижон вилояти фуқаролари. Аэропортда уч вилоят ҳокимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарлари ҳозир бўлди. У ердан нари тобутлар вилоятларга олиб кетилди.

Тобутлар аввал қурбонларнинг оилаларига етказилди. Видолашувдан сўнг жаноза намозлари ўқилди. Намозлар айрим жойларда масжидларда, бошқа жойларда қабристонларда адо этилди.


Шундан сўнг марҳумлар қабристонларга қўйилди. Уламолар уларнинг ҳақига дуо қилди. Ҳозирда марҳумларнинг хонадонларига таъзия билдирувчилар оқими келиб турибди.

 Фото: "Daryo"