Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 106 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Юртимизнинг экологик тоза маҳсулотлари жаҳон бозорига замонавий мезонлар талаблари асосида етказиб берилиши зарур

×

 2018-01-25 12:31:09    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Жаннатмакон диёримизда етиштирилган мева-сабзавотлар инсон саломатлиги учун фойдали табиий дармондорилар, турли биологик моддаларга бойлиги туфайли жаҳон бозорида жуда ҳам қадрлидир.

Шу боис бугунги кунда 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларимиз дунёнинг деярли барча қитъаларида жойлашган 80 дан зиёд давлатларига экспорт қилинмоқда. Айни вақтда мамлакатимиз ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ ва бошқа кўплаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга чиқариш ҳажми бўйича дунёдаги етакчи ўнта давлатлар қаторидан ўрин эгаллаган.

Муҳтарам Президентимиз 2017 йил 10 декабрь – Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан қилган маърузасида таъкидлаб ўтганларидек, кимёвий таркибдан ҳоли бўлган биологик тоза маҳсулотларни ўзбек бренди остида жаҳон бозорига экспорт қилишнинг самарали тизимини яратиш ҳозирги кунда долзарб вазифаларимиз сирасига киради.

Шу йилнинг 22 январь куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ҳамда бир қатор вазирлик ва мутасадди идоралар ҳамкорлигида “Экологик тоза маҳсулотлар билан жаҳон бозорига” мавзусида ўтказилган  илмий-амалий семинарда ана шу хусусида фикр юритилди.

Семинарда водий вилоятлари ёш фермерлари ва фермерликка қизиққан ўғил-қизлар, тажрибали тадбиркор ва фермерлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси олимлари, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, талаба ва ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Биология фанлари номзоди, доцент Алишер Ваҳобов, биолог олим Аҳмадали Тешабоев, “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси раҳбари Абдураҳмон Ниёзовлар томонидан ўтказилган маҳорат дарслари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

“Ўзстандарт” агентлиги Фарғона вилоят бўлими бош мутахассиси Ҳошимжон Муҳаммаджонов, “Ўзагроэкспорт”нинг Фарғона вилоятидаги вакили Акмал Эргашев соҳада яратилган имконият ва имтиёзлар борасида қатнашчиларнинг билими ва амалий кўникмаларини оширишди. 18 ёшида фермер бўлган Андижон вилоятининг Асака туманидаги “Замон миришкори” фермер хўжалиги раҳбари Оматиллохон Ортиқҳожиевнинг қуёнчилик, асаларичилик, чорвачилик, интенсив боғлар барпо этишдаги ютуқлари, Олтиариқ туманида жойлашган “Ҳамиджонов Исроилжон” асаларичилик фермер хўжалигининг ёш раҳбари Исломбек Аҳмедовнинг асал маҳсулотларини қадоқлаб, жорий йилдан экспортни йўлга қўйишга оид бизнес-режаси тенгдошлари томонидан қизғин олқишланди.

Семинарда сифатли уруғ танлаш, кимёвий ва минерал ўғитлар билан ишлаш, пистачилик, заъфарон, қизилмия, батат етиштириш каби истиқболли тармоқларни ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.

Семинар доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят Кенгаши биносида фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва олий ўқув юртларининг амалиётга жорий этилаётган инновацион лойиҳалари кўргазмаси ташкил этилди. Тадбиркорлик субъектларининг янги асбоб-ускуна, жиҳозлари тақдимоти ўтказилиб, мавзу юзасидан қизиқарли савоб-жавоблар бўлиб ўтди, амалий таклиф ва тавсиялар билдирилди.      

 

Ботир МАДИЁРОВ.

Суратни Шерзод ҚОРАБОЕВ олган.