Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 137 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Риштон тумани: Ижтимоий-маънавий муҳит барқарор бўлиши зарур

 2018-02-05 15:07:22    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичда давом эттирмоқда. Бу Ҳаракатлар стратегияси беш йилга мўлжалланган бўлиб, халқимиз ва давлатимиз ҳаётида янги даврни – тараққиётнинг янги босқичини бошлаб берди. Ундан кўзланган мақсад битта – турмушимиз янада фаровон, мамлакатимиз янада қудратли бўлиши зарур.

Давлатимиз раҳбари таклифи билан 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили сифатида номланди. Одамларнинг мурожаатлари билан ишлашни яхшилаш, дарди-ўйи, орзу-ниятини тинглаш мақсадида Президентнинг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхонаси ташкил этилди. Бугун кунда юртимизда ҳар бир кун инсон манфаатини таъминлаш, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя этиш, уларга қулай яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Айнан мамлакатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуси билан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш, шу ҳудудда яшовчи кенг аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказиш мақсадида қарийб ўн кун давомида Республика ишчи гуруҳи томонидан Риштон туманида изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. таъкидлаш ўринлики, мазкур ишчи гуруҳ Риштон туманидаги маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш учун ташкил этилган.      
         2018 йилнинг 26-31 январь кунлари Риштон туманидаги маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи томонидан 68 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрганилиб, 11 минг 946 та хонадонга уйма-уй кириб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида турли йўналишларда жами қарийб 6,5 мингта муаммолар аниқланди. Хусусан:

- оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит бўйича 45 та;

- табиий газ ва суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш бўйича 471 та;

- электр энергияси таъминоти бўйича 164 та;

- ичимлик суви таъминоти бўйича 225 та;

- йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 169 та;

- кўмир таъминоти бўйича 426 та;

- мактабгача таълим тизими билан боғлиқ 60 та;

- халқ таълими тизими билан боғлиқ 47 та;

- соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ 1026 та;

- ишга жойлаштириш бўйича 1390 та;

- банк кредити билан боғлиқ 384 та;

- ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид 20 та;

- тадбиркорлик бўйича 58 та;

- уй-жой билан таъминлаш мақсадида 400 та;

- моддий-ёрдам бўйича 701 та;

- бошқа масалалар билан боғлиқ 910 та муаммолар аниқланган.

Риштон туманида фаолият олиб бораётган 13 та ишчи гуруҳлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 1503 та муаммолар ёки фуқароларнинг умумий мурожаатларининг 23 фоизи жойида бартараф этилди.

Айни жараёнда қолган 4993 та масалалар тегишли вилоят бошқарма ва туман ташкилотларига ўрнатилган тартибда ҳал қилиш учун етказилиб, ўтган
6 кун мобайнида 2734 та (умумий мурожаатларнинг 42 фоизи) муаммолар ҳал этилиши таъминланди.