Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 48 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Қарор ва шарҳ: Бунёдкорлик ва ободлик – фаровон турмуш омили

 2018-02-14 12:08:22    82

PDF юклаш
Чоп этиш


Бунёдкорлик ва ободлик – фаровон турмуш омили

 Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни, улар билан аҳоли пунктларини ўз вақтида қамраб олиш учун шарт-шароитлар яратишни, лойиҳа ташкилотларининг фаолиятини янада такомиллаштиришни, ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари томонидан архитекторлар, қурувчилар ва тармоқнинг бошқа мутахассисларини тайёрлаш сифатини оширишни таъминлаш мақсадида қабул қилинган “2018-2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори халқимиз ҳаётида муҳим янгилик бўлди. Бу ҳужжат асосида бунёдкорлик борасидаги ислоҳотлар жараёни тубдан таокмиллаштирилди.

Қарор мазмун-моҳияти ва вилоятимизда бу борада қандай чора-тадбирлар амалга оширилиши юзасидан мухбиримиз соҳа мутахассислари билан суҳбатда бўлди.

 Дилшод ҲОЖИАҲМЕДОВ, вилоят ҳокимининг ўринбосари:

 – Муҳтарам Президентимизнинг бу қарорида 2018-2021 йилларда  шаҳар-туманларда бош режаларни ишлаб чиқиш, шаҳарсозлик фаолиятида лойиҳа ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, соҳада мутахассислар тайёрлаш каби муҳим жиҳатлар белгилаб берилди. Бунда энг муҳим тамойил бош режаларни ишлаб чиқишдир. Табиий савол туғилади. Хўш, шаҳарсозлик фаолиятида бош режа ўзи нима? Уни тайёрлашда қайси ташкилотлар иштирок этади? Қарорда кўрсатиб ўтилганидек, “ЎзшаҳарсозликЛИТИ” давлат унитар корхонаси бош режаларни ишлаб чиқишда, “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖ эса қишлоқ пунктлари, овуллардаги бош режалар топогеодезияси, яъни хариталарни ишлаб чиқишда фаолият кўрсатади. Шунингдек, минтақавий лойиҳа-қидирув ташкилотлари 20 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишга жалб этилади. Бош режада бино ва сув қурилиш иншоотлари, коммуникация тармоқлари, йўл қурилиш ташкилотлари, электр, табиий газ таъминоти, саноат ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш бош режада кўрсатилади.  2018-2021 йилларда вилоятимиздаги 12 та шаҳар посёлкаларида режалаштириш дастури ишлаб чиқилган. 2018 йилда 4 та, 2020-2021-йилларда 3 та, 2022 йилда 4 та ҳудудимизда бош режаларни ишлаб чиқиш режаси тасдиқланди. Қарор ижроси ва моҳиятини халққа кенгроқ тушунтириш мақсадида вилоятдаги бош архитекторлар, лойиҳа ташкилотлари, қурилиш-коммуникация соҳаси бўйича ҳоким ўринбосарларини жалб қилганмиз.

Вилоятимизда шаҳарсозликни ривожлантириш учун нимага эътибор қаратишимиз керак? Бу соҳани мутахассис бошқаради. Фарғона политехника институтида айнан шу соҳага ихтисослашган факултетлар ташкил топган. Ундаги мутахассислар келажагимизни барпо этувчилар. Шаҳарсозлик ва архитектура талаблари нималарга жавоб бериши керак? Қарорда ҳам шу хусусият назарда тутиляпти. Лойиҳа ташкилотларимиз бу жараёнга эътиборсизлик қилган ҳолатларга энди йўл қўйилмайди. Ким агар бугунги кунда бош режага таяниб ишламас экан, унинг қилган ҳужжати ҳам, ишлари ҳам талабга жавоб бермайди. Ноқонуний қурилишлар бош режа асосида ўз-ўзидан бартараф этилади. Ноқонуний қурилишлар юзасидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари орқали ёнғин хавфсизлиги, архитектор ўз хулосасини бериши керак. Бу ишчи гуруҳ баъзи шаҳар-туманларда ўз фаолиятини қониқарсиз олиб боряпти. Баъзи бир туманларда аксинча комиссия яхши ишлагани туфайли туманлар маркази кенгайиши рўй берди. Ҳозирда вилоят ҳокими ташаббуси билан бозорларда кенгайтириш юмушлари бажариляпти. Бу ҳам муҳим. Чунки аксарият бозорлар ёнғин хавфсизлиги талаблари ва замонавий архитектура кўринишига жавоб бермайди. Бош режа талабларига мос эмас. Шу боис бозорларимиз ҳам бош режага таянган ҳолда қайтадан қурилади.

Олтиариқ туманидаги Тинчлик шаҳарчаси қарор иловасида алоҳида қайд этиб ўтилган. Бу шаҳарчадаги кўп қаватли уйларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига изоҳ берилган. Вилоятда шунингдек, 2018-2021 йиллар даврида 12 та посёлка шаҳарчаларимизда бош режаларнинг аниқ таклифини ишлаб чиқиш белгилаб берилган. Кўп қаватли уйларимизда канализация тармоқлари мавжуд эмаслиги бош режага таяниб иш тутилмаганини билдиради. Келгусида бундай ишларга йўл қўйилмайди. Қурилишда “қизил чизиқ” тушунчаси бор. Шу чизиқ минтақасида турган иншоот ноқонуний қурилди, деганидир. Яъни бош режада изоҳланмаган бино бузилиши керак. Эндиликда хавфсизликка жавоб бермаса, қулай бўлмаса бундай бино қурилмайди. Ҳар томонлама қулай ва кўркам бинолар барпо этилиши халқимизнинг ютуғидир.

 Баҳодир ХЎЖАМАТОВ, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари:

– Вилоятимизда 184 та шаҳарчалар ва 8 та шаҳарлар, 162 та қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари йиғинлари мавжуд. Ҳозирда бор-йўғи 8 та шаҳарнинг ва 14 шаҳарчаларнинг бош режалари ишлаб чиқилган, холос. 162 та қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари йиғинларидан 46 тасига  меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Албатта, бунга лойиҳалаш ташкилотларимизнинг янги инновацион технологиялар билан таъминланмаганлиги, мутахассисларнинг етарли эмаслиги, шаҳарсозлик соҳасидаги норма-қоидаларнинг мукаммал эмаслиги таъсир қилмасдан қолмайди. Ҳозирги кунда вилоятимизда 2 та етакчи лойиҳалаш ташкилоти – “Қўқон қурилиш лойиҳа” ва Фарғона шаҳрида “Фуқаро лойиҳа” ҳамда “ЎзшаҳарсозликЛИТИ”нинг  вилоят филиаллари ташкил этилди. 2018-2022 йилларда 12 та шаҳарчаларнинг ва яна 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларининг меъморий режалаштириш топшириқларини тайёрлаб чиқиш белгиланган. Мақсад мазкур аҳоли пунктларини истиқболли ривожлантириш, тураржойлар қурилиши, ижтимоий-маиший соҳа объектлари, инфратузилма объектлари, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, йўл инфратузилмасини ривожлантиришдир. Бош режаларни ишлаб чиқишда Президентимизнинг кўрсатмаларига асосан аҳолининг соғлом турмуш тарзини ривожлантиришни ҳам эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Яъни ҳудудларда истироҳат боғлари, хиёбонлар, сузиш ҳавзаларини ташкил этиш, спорт иншоотларини янада ривожлантириш асосий мезонларидан бири бўлиб қолмоқда. Ҳозирги кунда кўплаб қурилаётган биноларнинг бош режаларга мос эмаслиги, ўзбошимчалик билан қурилган қурилишларнинг кўпайиб кетганлиги, уларни бартараф этишга етарли таъсир чораси кўрилмагани ҳам бош режаларни амалга оширишга тўсқинлик қилиб келмоқда. Бош режаларни ишлаб чиқишни, лойиҳа сифатини ошириш, ишлаб чиқиш муддатини қисқартириш ва назоратга олиш мақсадида шу кунгача вилоят “Ягона буюртмачи” инжиниринг компанияси буюртмачи қилиб белгиланган эди. 2018 йилдан бошлаб юқоридаги қарор билан вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси буюртмачи вазифасини ўташи қайд этилди. 2018 йил ва келгуси йил дастурларини, шартномаларни тузиш ва бошқа ташкилий ишлар масалаласини шаҳар-туман архитекторлари билан биргаликда олиб боряпмиз.

 Сабриддин АШУРОВ, Қувасой шаҳар бош архитектори:

– Қувасой шаҳрида 7 та аҳоли пунктлари, 2 та бош режа қилинадиган шаҳарчалар бор. Бугунги кунда ушбу аҳоли пунктларининг 6 таси, 1 та Қувасой шаҳар бош режаси шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланган. Бу бош режа яқинда республика шаҳарсозлик Кенгаши муҳокамасига қўйилди. Ушбу бош режамиз Кенгаш баёни билан тасдиқланди. Бош режа Қувасой шаҳрини комплекс ривожлантиришда 2018-2035 йилларга мўлжалланган лойиҳа бўлиб, унда ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектлари, сув, газ, электр тармоқларини ривожлантириш белгилаб берилган. Шу асосда бугунги кунда шаҳарда коммуникация тармоқларини тортиш, ободонлаштириш ишларини бошлаганмиз. “Кварц”, “Қувасойцемент” акциядорлик жамиятлари, “Фарғонацемент” ишлаб чиқариш корхоналари хорижий корхоналар ҳамкорлигида фаолият олиб бормоқда. Мазкур 3 та ишлаб чиқариш корхоналарини жалб қилган ҳолда лойиҳа ишлари амалга ошириляпти. Бош режага амал қилинса қандай ўзгаришлар бўлиши барчамизга аён. Фарғона ва Қўқон шаҳрининг кўркам қиёфаси сўзимизнинг далили. Шунга монанд Қувасойда ҳам амалий ишларга киришилди. Бунда Йўлдош шаҳарчаси барпо этилиб, 3000 аҳолига мўлжалланган уй-жойлар қурилиши мўлжалланган.

 Бекзод Раҳматуллаев, мутахассис:

– Бош режалар 25-30 йилда аҳоли кўпайишини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Чунки шу давр оралиғида аҳолининг ўсиши ва аҳоли пунктларининг қандай даражада бўлиши режа лойиҳасида алоҳида-алоҳида кўрсатиб ўтилади. Бунда кўпроқ мутасадди ташкилотлар, аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар статистика бошқармасидан аҳолининг ўсиш прогнозини аниқлаб, қандай талаблар бўлишини инобатга олиб, лойиҳалар ишлаб чиқилади. Аҳоли ўсишида бандлик  масаласи ҳам ҳисобга олинади. Шунга қараб қандай саноат корхоналарини қуриш, инфраструктурани шакллантириш чора-тадбирлари ишга солинади.

 Муҳиддин ЖЎРАЕВ, Ёзёвон туман ҳокимининг ўринбосари:

– Мазкур қарор билан туманимиздаги Қоратепа шаҳарча фуқаролар йиғини дастурга киритилган. Бу ҳудуддаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида 15 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Бош режани ишлаб чиқишда қурилиш чизиғи эътиборга олинмасдан амалга оширилган ҳолатлар кўп. Ёзёвонда ҳам 53 та кўп қаватли уй коммуникация тармоқлари ҳисобга олинмасдан қурилган. Вилоят ҳокими фармойиши билан лойиҳа ишлари учун 200 миллион сўмга яқин маблағ ажратилди. Бугунги кунда коммуникация ишлари амалга ошириляпти. Бундан ташқари бош режани ишлаб чиқишда туман архитектураси ва кадастри вакиллари билан биргаликда ҳудудларда қайтадан йўқламалар ўтказиляпти. Марказий боғ ва ободонлаштириш бўйича объектлар таклифи тайёрланмоқда. Қоратепа шаҳарча посёлкасини ривожлантириш бўйича кўплаб режаларимиз бор. Юқоридаги қарорнинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳокимларнинг қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига катта масъулият юклайди.

 Назиржон Алимов, Қувасой шаҳар ҳокимининг ўринбосари:

– Мазкур қарор бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар каби ўта долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олган. Чунки айрим шаҳар-туманларимизда бош режанинг йўқлиги иншоотларни жойлаштиришда, уларнинг истиқболларини белгилашда тўсиқларга сабаб бўлиб келаётган эди. 2018-2022 йилларда деярли барча шаҳар-туманлардаги қишлоқ аҳоли пунктларида бош режалар ишлаб чиқилиши билан мазкур муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топади.

 

Давра суҳбатини

Мадаминжон СОЛИЖОНОВ ёзиб олди.