Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Сенатор минбари: Хотин-қизлар фаолиятида янги босқич

 2018-02-14 12:28:34    70

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақил диёримизда аёлларга берилаётган юксак эътибор алоҳида эътирофга лойиқ. Асосий қонунимиз – Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганидек, аёллар эркаклар каби тенг ҳуқуққа эгадирлар.

Жамиятимизда аёлларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланган. Аммо шу билан бирга уларнинг ўзига хос руҳий-психологик хусусиятлари, ҳаётимиз давомийлиги, фарзандлар камолоти, тарбиясидаги ўрни эътиборга олиниб, аёл зотини эъзозлаш, асраб-авайлаш, қадрлаш тамойиллари ҳам назардан четда қолмаган.

Президентимизнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида ҳам ана шу хусусиятлар ўз аксини топди.

Ҳозирги вақтда мамлакатимиз хотин-қизлари орасида 514 нафар фан доктори, 6 нафар академик, 15 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони, 17 нафар сенатор, 15 нафар Қонунчилик палатаси депутати борлиги, шунингдек, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 23 фоизидан зиёдини ҳамда илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганларнинг 72 фоизини айнан аёллар ташкил этишини алоҳида таъкидлаш лозим.

Фармонда тизим фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида  Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг янгиланган тузилмалари тасдиқлангани фаолиятимизда муҳим ўзгариш ясади. Шунингдек, Фармон билан 2018 йил 1 апрелдан фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими ўрнига ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 тадан, оилалар сони 2000 ва ундан ортиқ бўлган фуқаролар йиғинларида эса 2 тадан хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган бўлди.

“Соғлом оила – соғлом жамият” концептуал ғояси ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш мақсадида  “Оила” марказининг жорий этилиши жамиятнинг муқаддас қатлами – оилага бўлган эътиборнинг яна бир намунасидир. Марказнинг ҳудудий бўлимларини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси зиммасига юклатилгани фаолиятимиздаги масъулиятни янада оширди.

Фармонга мувофиқ жамият ва давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланиши ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган хотин-қизларга бериладиган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилиши, Зулфия номидаги давлат мукофоти берилишида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилгани, аёлларимизни ижтимоий ҳимоялаш масаласини тубдан кўриб чиқилгани ва бошқа вазифаларнинг қайд этилгани диққатга сазовордир. Ана шу устувор йўналишларга асосланган 5 та бўлим ва 56 та банддан иборат “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ижросини олиб бориш ва унинг самарасини таъминлашда ҳамиша камарбастамиз.

Юртимиз оналари – эъзозли, бахтли-саодатли. Уларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларга дунё аҳли тан бермоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқий, сиёсий билимларини юксалтириш, истеъдодини қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш ёрқин келажагимизни барпо этишда муҳим омилдир.

 

Комилахон КАВЛОНОВА,

Тошлоқ туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.