Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 115 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Томорқа - даромад манбаи. Картошка экинг

×

 2018-02-17 14:42:52    279

PDF юклаш
Чоп этиш


Бир сотих майдондан бир миллион сўмдан орттириб даромад оласиз,

Картошкани иккинчи нон дея атай бошладик. Сабаби, картошкани истеъмол қилмайдиган аҳоли қолмади. Қолаверса, картошкасиз ҳаётни кўз олдингизга келтиролмайсиз.

Истиқлол йилларида мамлакакатимизда картошка етиштириш 3-4  баробар ортганига қарамай, истеъмол қилиш миқдори янада ошиб кетди. Натижада бозорларимиздаги картошканинг нархлари йилдан йилга ошиб бормоқда.

Келгусида картошка нархининг ўсишини тўхтатишнинг бирдан-бир йўли, сабзавотчилик фермер хўжаликларида ва томорқаларда картошка экиладиган майдонлар миқдорини ошириш, қолаверса, ҳосилдорликни кўтаришдан иборат.

Чунки медицина томонидан белгиланган бир киши овқатланиши учун зарур бўлган картошканинг йиллик миқдори 50,4 килограммни ташкил этсада, айрим хўжаликларда бу кўрсатги 100 килограммдан ҳам ошиб бормоқда.

Агар хўжаликлар ўз оиласини талаб даражасидаги картошкани томорқасига экса, бозорда сотмаганида ҳам, картошкага сарф этиладиган харажатни иқтисод қилиб қолади. Аҳамият қаратинг. Бир сотих ердан камида 400 килограммгача картошка олиш мумкин. Бу оиладаги 6-8 жонни картошкага бўлган талабини қондиради. Шунча картошкани бозордан сотиб олиш учун оиланинг қанча пули сарфланишини бир ҳисобини қилинг.

Булар изоҳ талаб қилмайдиган жумлалар. Хулоса шуки, ҳеч йўқ ўз оиламиз истеъмоли даражасида картошка экиб қўяйлик.

Эрта баҳорда картошканинг қайси навларини эккан маъқул?

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: картошканинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига 63 та нави киритилган. Эртапишар навлардан Латона, Фреско, Ред Скарлет, ўртаги-эртаги Кондор, Марфона, Романо, Курода, Санте, Диёра, ўртапишар Тўйимли, Умид, Кўк сарой, Серҳосил, Аладин, Аринда, Арнова, ўртаги-кечки Ақроб, Мондиал, Диамант, Пикассо ва бошқалар шулар жумласидандир.

Эрта баҳорда экиш учун қисқа даврда пишиб етиладиган картошканинг эртаги Агаве, Санте, Гранола, Зарафшон, Ред Скарлет, ўрта эртапишар Алpвара, Аринда, Белуга, Виктория, Драга, Кондор, Карлена, Латона, Марфона, Пикассо ва бошқа навларини эккан маъқул.

Картошка уруғлиги учун туганакларни танлашда қандай сифатларига аҳамият бериш керак?

Ҳосилдорликни ортиши уруғлик картошка туганакларининг йириклигига боғлиқ. Шунинг учун томорқаларда 50-80 граммгача катталикдаги, кенг майдонларга эса энг камида 40 граммгача катталикдаги туганакларни танлангани маъқул. Туганакларнинг йириклигига қаралганда эса юмалоқ картошкаларнинг диаметри 4,5 сантиметр, узунчоқ картошкаларнинг диаметри 4 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак.

Картошка уруғлигининг касалликлари ва механик зарарланишларига ҳам аҳамият бериш керак. Бунинг учун картошка кесиб кўрилганда этида кулранг доғлар бўлмаслиги, қобиғида эса ипсимон замбуруғ попуклари ва яралар бўлмаслиги керак. Бундан ташқари сим қурт билан зарарланган уруғликлар сони 1-2 фоиздан, механик шикастланганлари 1 фоиздан ортмаслиги керак. Хулоса қилиб айтганда, оғирлиги жиҳатидан майда картошкалар миқдори 1 фоиздан, жами касалланган ва зарарланган туганаклар сони 3-7 фоиздан ошмаслиги керак.

10 сотих ерм айдонига қанча миқдорда картошка уруғлиги сарфланади?

Уруғликлар экилгандан сўнг униб чиқиши ва томир отиши учун ўзининг заҳира моддаларидан фойдаланади. Шунинг учун мўл ҳосил олишни истаганлар 10 сотих ерга ўртача ва йирик бўлган туганаклар экилганда, туганаклар 350 килограммгача сарф этилади. Майда туганаклар экилганда эса, 10 сотих ерга 160-180 килограмм уруғлик ҳам етади.Бунда ўртача  1 сотих ерга 50-70 грамм оғирликда бўлган, 30-35 кг.картошка уруғлиги сарфланади.

Экиш олдидан туганакларга қандай ишлов бериш керак?

Картошка туганакларини микроэлементли суюқликлар билан ишланиб экилса, ҳосилдорлик ортади. Бунинг учун 10 литр сувга 0,5 килограмм кул, 10-15 грамм борат кислота, 20-30 грамм мис купороси ва бошқа микроэлементлар имконият даражасига қараб қўшилиб, ундириш олдидан туганаклар намланади.

Картошка ҳосилдорлигининг ортишига бир ерда картошкани такрор экиш ҳамда ўтмишдош экинларнинг ҳам таъсири борми?

Картошкани бир даланинг ўзига тўрт йилда бир марта экиш мумкин.

Амалда бир ерга сурункали равишда картошка экиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Бундай ҳолатларда тупроқ унумдорлиги органик ўғитлар ҳисобига ошириб бориш, ҳамда картошкага хос касалликлар кўпайиб кетишига йўл қўйилмаслик чораларини кўриб бориш талаб этилади.

Картошка экишда ўтмишдош экинларга ҳам аҳамият қаратилиши керак.

Бир хил касалликлар юқиши ва тарқалиши мумкин бўлган шолғом, турп, саримсоқпиёз экилган ерларга картошка экилмагани маъқул. Чунки бунда картошка фитофтороз касаллигига тез чалиниши мумкин. Шунинг учун картошкани карам, маккажўхори, пиёз, сабзи, тарвуз, қовун, болгар қалампиридан бўшаган ерларга экишни режалаштириш маъқулроқ.

Картошкани экиш учун ер қандай тайёрланиши керак?

1 сотихга 250-300 кг. (10 сотихга 2,5-3 т.) тоза, чириган гўнг солинади. Тупроқ белкуракда 18-20 см. чуқурликда юмшатилади ёки кетмон билан чопилади. Катта кесаклар майдаланади ва ер текисланади.

Катта майдонларда эрта баҳорда шудгор чизел ва бороналар  ёрдамида ишланади ва мола бостирилиб картошка экилади. Тупроқ шароитига қараб шудгорланган майдонларда кеч кузда пушта олиб қўйиш картошкани эрта  муддатларда экиб олишга имкон яратади.  

Эртанги картошкалар экиш олдидан қандай ундирилади?

Ундирилган туганакларни баҳорги муддатларда экиш ундирилмаган туганакларни экишга қараганда ҳосилни 12-15% ошириб, 10-15 кун эрта пишишига имкон беради.

Маҳаллий шароитда тайёрланган уруғлар ундириш хоналарига экишдан 30-35 кун олдин, четдан келтирилган уруғликлар 20-25 кун илгари қўйилади.

Ундириш хонасида ёруғлик ва 18-22°С даража иссиқ ҳарорат яратилиши лозим. Уруғликлар майда, йириклигига қараб (40-60, 60-80, 80-100 г.) саралаб ундириш хонанинг полларига, сўкчакларга (стеллаж) 2-3 қатламдан оширмай ёки 12-20-25 кг.ли яшикларга қўйиш лозим.

Томорқа учун мўлжалланган оз миқдордаги уруғлик картошка туганаклари экиш олдидан ундириш учун чириган гўнгга 1:1 нисбатда аралаштирилган тупроқ ёки қумни, яшик ичига 2-3 сантиметр қалинликда намлаб солиб, туганакларни асосий пиндикларини тепага қилиб зичлаб териб чиқилади.

Яшиклар етишмаганда икки қатордан махсус жойларда териб ундирса ҳам бўлади.

Уруғлик картошкалар  ҳавоси тез алмашадиган хоналарда, кундуз кунлари 12-15 даража, кечалари 4-6 даража ҳароратда узоқ муддатда ундирилса, пиндиклар бўйи қисқа ва йўғон бўлади ва ҳосилдорлик анча ошади. Ҳар 6-8 кунда уруғлик картошкаларни тўнтариб, намлигини бир хил ушлаб турилса, туганаклар тез ва бирдай унади.

Кўп пайтда шошилиб қоронғи ва иссиқ жойда тез ундирилса, туганак пиндиклари ингичка ва узун униб кетиб, кам ҳосил бўлиб қолади.

Энг яхшиси, 5-6 ҳафта мобайнида ундирилгани маъқул.

Картошка томорқада қўлда кетмон билан экиладиган бўлса, туганакларни яшил нишларини  3-4 см. гача ўстириб экилса ҳам бўлади. Оғирлиги 100 г. дан катта туганакларни баҳорда экиш учун икки-уч бўлакка бўлинади.

Ундирилган картошкаларни қайси муддатларда экишни бошлаш керак?

Ундирилган картошкани жуда эрта – феврал ойи ўрталарида совуқ ерга экиш ярамайди. Натижада картошканинг унган пихлари кўп зарарланади.

Эрта баҳорда картошка экишнинг муқобил муддатлари (асосий вилоятлар) Тошкент, Самарқанд,  Жиззах, Фарғона водийсида 25  февраль - 10 март; Сурхондарё, Қашқадарё 1-15 февраль; Қора-қалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида тупроқдаги ҳарорат 4-5° С бўлганда экилади.

Бизнинг иқлим шароитимизда феврал ойида фақат полиэтилен плёнка остига картошка экилиб, эрта ва кўп ҳосил олиш мумкин. Лекин баoзи йиллари баҳорнинг эрта келиши натижасида феврал ойида ҳам экишга шароит туғилиши мумкин. Кўп йиллик тажрибаларнинг натижаларига кўра, 25 февралдан 10 мартгача эртаги картошка экиш учун қулай шароитлар етилади.

Яъни очиқ ерларга картошка экишда тупроқ ҳарорати камида 5-даража, ўртача 6-8 даража ҳароратга етган бўлиши керак.

Агар бу даврларда об-ҳаво паст келиб, тупроқ ҳарорати етарли даражага кўтарилмаса, уруғликларни паст ҳароратга қўйиб, бирор ҳафта кутган маъқулроқ.

Картошка туганакларига экиш олдидан ишлов бериш

Юқори ҳосил олиш, ҳар бир гектарда етарли туп сонини  таoминлаш кўп жиҳатдан уруғликнинг сифатига боғлиқ. Экиш учун соғлом, экилаётган навга хос шаклга эга бўлган  30 граммдан  80 граммгача катталикдаги  туганаклар сараланиб олинади. Йирик туганаклар  кесилгач, ҳар бир тоннасига чириш ва касалланмаслиги учун 5-6 килограмм  ТМТД порошогини  100 л сувда  аралаштириб ивитиб экиш энг яхши натижа беради.

Тажрибаларда уруғлик туганакларни  экиш олдидан 100 л сувда 5-6 кг. ТМТД билан бирга 2,0 г. қаҳрабо кислотаси ҳамда 4 кг.аммофос қўшиб ивитиб экиш юқори самара бериши тасдиқланган.

Экилган картошка туганакларини сим қурти зарарлаши мумкин бўлган худудларда Гаучо препарати уруғликка сепилади. Бу препаратнинг 220 грамми 2-3  литр сувга аралаштирилиб, унинг суспензияси 1 тонна уруғликка сепилса, симқуртдан ташқари шира ва колорадо қўнғизига ҳам самарали таъсир қилади.

Картошка туганаклари қанчалик чуқурга ва қандай схемада экилади?

Картошка қатор ораларини 70 сантиметр масофада эккан маъқулроқ. Томорқада ҳамма иш қўлда бажарилганлиги сабабли қатор оралари зичлаштирилади. Қатор оралари 60 сантиметрдан кам масофада экилганда, картошка палаклари ўсиб кетиб, туганаклар майда бўлиб қолади.

Қатордаги картошка туганакларининг орасидаги масофа йирик ва кечки картошкаларда кенгроқ, эртанги ва майда туганакларда зичроқ бўлади.

Бунда қатордаги картошка туганакларининг орасидаги масофалар, йирик ва кечки картошкаларда кенгроқ, эртанги ва майда туганакларда зичроқ бўлади. Масалан: туганаклари 20-30 грамм келадиган уруғлар 18-20 сантиметр, ўртача уруғлар эса 25-28 сантиметр оралиғдаги масофа билан экилса умумий ҳосилдорлик ортади.

Эртанги картошкалар қалинроқ экилгани сабабли, 10 метр квадрат ерга йирик туганаклар 50-60 дона, кесилиб экилганда эса 60-80 дона сарфланади.

Уруғликлар пуштанинг қуёш тушадиган томонига ўртача 8-10 сантиметр чуқурликка кўмилади.

Томорқада эртаги картошка туганаклари пуштанинг қуёш тушадиган томонига тупроқ иқлим шароитига қараб, қўлда кетмон билан 70х30 ёки 90х25 см. схемада 5-8 баъзан 8-10 сантиметр чуқурликка экилади.

Эртаги муддатда экилган картошканинг ўсув даври бир мунча қисқа ва тезпишар хусусиятларига эга бўлиши сабабли, унинг палаги кучли ўсмайди.

Шу сабабдан катта ер майдонларида ҳам шуни ҳисобга олиб, уни қалинроқ эккан маъқул. Шунда бир гектар майдондаги ўсимликлар сони ортибгина қолмай, балки пайкалнинг иқлим шароити яхшиланиб, тупроқ ортиқча қизиб кетмайди, ҳарорат пасайиб, ўсимлик атрофида ҳавонинг намлиги ошади. Бу экиннинг ўсиши, ривожланишига ижобий таъсир  қилади. Шунинг учун ҳар гектар майдонда 55  мингтадан 70 мингтагача туп ёки 70х20-25 см схемада, яъни қатор ораси 70 см, туганаклар ораси 20-25 см экилади.

Катта майдонларда Нишлатилган уруғлик туганаклар “МТЗ - 80” ёки “МТЗ-50” тракторларига осилган СН-4Б русумли картошка ўтқазувчи ёрдамида 6-7 см чуқурликка  экилади. Экиш билан бирга азотли ўғит нормасининг 20 фоизи, фосфорли ўғитларнинг  қолган ҳамма меъёри солинади. Махсус экиш мосламалари бўлмаган хўжаликларда қатор орасини 70 – 90 см қилиб, 8-10 см чуқурликда жўяк чизиб, қўлда туганакларни эгат ичига қўйиб, яна кулpтиватор (окучник) ёрдамида картошка кўмилади. Экилган туганаклар устини гўнг, лигнин билан мулчалаш туганакларни совуқ уришидан ҳамда тупроқни қат-қалоқдан сақлайди.

Тажрибакор деҳқонлар эртанги картошкадан барвақт ҳосил етиштиришда энг истиқболли усул пушта олиб устига экишдан фойдаланишади.  Бунинг учун қатор оралари 70 ёки 90 см.  қилиниб, 18-25 см.  чуқурликда  жўяклар кузда ёки эрта баҳорда олинади. Сўнгра пуштага феврал охири-март ойи биринчи ўн кунлигида нишлатилган ёки юқорида таъкидланган ўстирувчи моддалар эритмасида ивитилган  туганаклар 6-7 см. чуқурликда экилади. Экиш билан дарҳол чириган ва эланган гўнг ёки ёруғлик ўтказувчи полиэтилен  плёнкаси ёрдамида  мулpчалаш иссиқлик ва намлик режимини тартибга солиб, барвақт ва қийғос кўчатлар олишни, ҳосил тўплашни тезлаштиради.

 

А.Тешабоев.