Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Прокурор назорати. Тадбиркорлик фаолияти қонун ҳимоясида

×

 2018-02-19 14:56:09    96

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят прокуратураси органлари томонидан тадбиркорликнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, уни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, кичик бизнес  ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун шарт-шароит яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлашга оид Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Бунда асосий эътибор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу масалага оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросига қаратилмоқда.

Хусусан, вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар натижасида 5624 нафар тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланиб, 92 нафар мансабдор шахслар маъмурий ва 117 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Қонун талабига зид бўлган 48 та ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан протест келтирилди, тадбиркорларнинг манфаатини кўзлаб судга 1569,3 млн. сўмни ундириш ҳақида 98 та даъво аризалари киритилди, 97 нафар тадбиркорга етказилган 485,7 млн. сўм зарар ихтиёрий қопланди. Қонун бузилишларни бартараф этиш ҳақида жойларга 51 та тақдимнома киритилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилди. Натижада 5251 нафар тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Тадбиркорлик йўналишида жами 605 маротаба тарғибот ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.Ахмаджонов Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилдаги 46-сонли қарори билан тасдиқланган           “Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсиясини ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини қўпол равишда бузиб, 2017 йил учинчи чораги давомида 1468 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг суғурта бадаллари тўлангани ҳақидаги ахборот ва маълумотларини белгиланган муддатга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман бўлимига тақдим этмаган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ахмаджоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2419-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилди. Айнан шу каби ҳуқуқбузарлик Бағдод туман ДСИ бўлим бошлиғи Ш.Акрамжонов томонидан содир этилган.

Бундан ташқари, Сўх туман ИИБ тезкор вакили Р.Шодиев тумандаги тадбиркор Д.Рахмоновнинг қонуний фаолиятига аралашиб, уни гўёки чегара ҳудудидан товар моддий бойликлар олиб ўтаётганлигини асоссиз равишда важ қилади. 5630,0 минг сўмлик қанд маҳсулотларини ашёвий далил тариқасида олиб, “Сўхсавдоинвест” МЧЖ омборига сақлаш учун топширади. Р.Шодиевга нисбатан МЖтКнинг 22723-моддаси билан маъмурий жавобгарликка доир иш қўзғатилган.

Қонунга зид бўлган маъмурий қарор бекор қилиниб, тадбиркор Д.Рахмоновга тегишли товар-моддий бойликлари тўлиқ қайтариб берилиши ҳамда Р.Шодиевнинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди.

2017 йилнинг 12 ойи мобайнида прокуратура органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар ва текширишларга кўра, тадбиркорлар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатининг 4507 таси солиқ органлари, 332 таси ҳокимликлар, 29 таси архитектура, 11 таси ИИБ, 10 таси банклар, 5 таси кадастр, 10 таси электр ва газ таъминот корхоналари, 4 таси ветеринария, 2 таси табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ва сув таъминот корхоналари, 1 таси давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази, 693 таси бошқа давлат бошқарув ва назорат органлари ҳиссасига тўғри келди.

Назорат ва таҳлиллар натижасида солиқ органлари ходимлари 24 та, ҳокимлик ходимлари 12 та, банк тизими ходимлари 7 та, архитектура                       ва кадастр тизими ходимлари 12 та, ғазначилик ва пенсия жамғармаси тизими ходимлари 17 та, газ ва электр таъминоти корхоналари ходимлари 13 та, “Ягона дарча” марказлари ходимлари 2 та, ветеринария, табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари 1 тадан жами 92 та ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги аниқланиб, мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан вилоят прокуратураси ташаббуси билан масъул идоралар ходимлари жалб қилингани ҳолда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан вилоят бўйича жами 341 та бўш турган бинолар мавжудлиги аниқланиб, улар бўйича 327 та лойиҳалар ишлаб чиқилган. 106 та бўш турган биноларда тадбиркорлик субъектларининг фаолияти йўлга қўйилиши таъминланиб, уларда 853 та янги иш ўринлари яратилди. Ўтган йилнинг 12 ойида 189 та кичик бизнес субъектларининг фаолияти қайта тикланиб, натижада 316 та иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

 

Маъсуд МЎМИНЖОНОВ,

вилоят прокуратурасининг ижтимоий

ва иқтисодий қонунчилик

ижроси устидан  назорат бўлими бошлиғи,

адлия маслаҳатчиси.

фотo: prokuratura.uz