Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


Ўғлонлар хизматга шай!

×

 2018-02-19 15:08:40    103

PDF юклаш
Чоп этиш


Президентимизнинг 2018 йил 13 январдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ислом Каримов номидаги вилоят Театр-концерт саройида ёшларни миллий армиямиз сафларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

 Унда вилоят ҳокимлиги, кенг жамоатчилик вакиллари, аскарларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди. Кўркам масканда ҳарбий қурол-аслаҳалар, жанговар техникалардан иборат кўргазма, китоблар савдоси ташкил этилди.

Майдонда саф тортган ўктам аскарлар чеҳрасида Ватан ҳимоясидек шарафли ишга ҳисса қўшиш бахтига муяссарликдан мамнунлик уфуриб турди. 

Давлатимиз Мадҳияси янгради.

Тантанали маросимда вилоят ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Шуҳрат Ғаниев хизматга жўнаётган аскарларни ва уларнинг ота-оналарини самимий қутлади. Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли миллий армиямизда юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ишончли ҳимоя қилишга қодир, жисмонан ва маънан баркамол ҳарбийлар хизмат қилаётганини таъкидлаб ўтди.

Тантанали тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони Лутфулло Бузруков, аскар оналари номидан Манзурахон Солиева бўлажак аскарларга оқ йўл тилашди.

– Бугун жуда бахтиёрман. Тест ва жисмоний тайёргарлик бўйича синовларда яхши натижаларга эришганим боис, сараланганлар қаторидан ўрин олдим, – дейди Сардор Рахмонов. – Муддатли ҳарбий хизматдан сўнг, албатта, шу соҳада олий маълумот олиб, профессионал ҳарбий бўламан. Ўз бурчимни чегара қўшинлари сафида давом эттириш ниятим бор. 

       Вилоят ҳокими аскарларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

       – Ҳарбий либоси ярашиб турган ўктам йигитлар орасида набирам Асадбек ҳам бор, – дейди Қува туманида яшовчи онахон Муҳаббатхон Ўрмонова. – Унга ва тенгдошларига қараб юрак-юракдан фахрланяпман. Чунки улар азиз диёримиз тинчлигини, халқимиз осойишталигини асрашга отландилар. Ёшларимиз албатта, Президентимиз, халқимиз ишончига муносиб бўладилар.

 Фарғона шаҳридаги “Марғилонсой” мажмуасида анъанага кўра тўкин дастурхон тузалиб, ош тортилди. Тантанага йиғилганларнинг барчаси самимият ила муддатли ҳарбий хизматга отланганларга оқ йўл тилашди.


 


Мадаминжон СОЛИЖОНОВ.

Жаҳонгир МИРЗАМАТОВ олган суратлар.