
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЗАМОНАВИЙ “ЎЗБЕКИСТОН” ЧЕГАРА БОЖХОНА ПОСТИ – ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИ ХОРИЖГА БОҒЛОВЧИ МУҲИМ КЎПРИК

2022-01-31 12:43:07 593
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара божхона постининг янги қуриб битказилган, замонавий ва илғор ускуналар билан жиҳозланган биносини кўздан кечирди.
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Ихволжон Азимов, вилоят раҳбарига қурилиш ишларига 10 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган янги мажмуада яратилган шароитлар ва техник имкониятлар ҳақида маълумот берди. Божхона назоратидан ўтишда икки йўлакли тизим – “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий қилинган. Божхона назоратининг энг сўнгги ва замонавий техник воситалари ўрнатилган.
Хайрулло Бозоров, ҳозирда Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамда транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган ушбу икки томонлама чегара божхона постини, барча давлат фуқаролари ва транспорт воситалари ҳаракатланиши мумкин бўлган халқаро мақомга эга постгга айлантириш лозимлигига эътибор қаратиб, бу борада вилоят ҳокимлиги ўз ваколатлари доирасида керакли расмий ишларни амалга оширишини маълум қилди.
Яқин кунларда “Ўзбекистон” божхона постининг расмий очилиш маросими ўтказилиши кўзда тутилган.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram