Юридик шахс ташкил етган ҳолда тадбиркорлик субйектларини рўйхатга олиш учун онлайн тарзда ариза юбориш (МЧЖ)
Хизмат ҳақида:
Юридик шахс ташкил этган ҳолда тадбиркорлик субйектларини рўйхатга олиш учун онлайн тарзда ариза юбориш (МЧЖ). Аризани электрон рақамли имзо билан ва имзосиз юбориш мумкин.
Хизматнинг соҳага тегишлилиги:
Тадбиркорлик фаолияти.
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:
Жисмоний шахслар.
Ташкилот:
Фарғона вилоят ҳокимлиги.
Боғланиш:
Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:
- Банк тўлов ҳужжатини сканер нусхаси (давлат божини тўлаганлик квитанцияси);
- Ўхшаш ёки қисман ўхшаш номланиш йўқлиги ҳақидаги маълумотномани сканер нусхаси;
- Мухр ва штампларнинг хомаки нусхаларини сканер нусхаси.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:
-
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини ташкил етиш учун ро`йхатдан ўтказиш тартиботлари тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори;
-
Ўзбекистон Республикасининг "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида" Қонуни 2001 йил 6 декабр
Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:
1 минимал иш хақи миқдорида.
Ҳизматни кўрсатиш муддати:
2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда.
Натижани олиш усуллари:
Шаҳсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим этиладиган хужжатларнинг нусҳалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг электрон почтасига юборилади
Хизмат натижаси:
Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувохномани, "рўйхатга олинди" деган ёзув акс еттирилган таъсис ҳужжатларини, рўйхатга олувчи ташкилот томонидан тасдиқланган мухр ва штампларнинг хомаки нусхаларини олиш.
Рад этиш сабаблари:
- Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
- Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
- Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
- Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.
Шикоят аризаси бериш тартиби:
Рад этиш ҳолларида аризачи юқори турувчи ташкилотга қонунда кўрсатилган тартибда мурожаат этиши мумкин.