Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Бозаров Хайрулло Ҳайитбаевич

 2020-09-29 10:10:25    239567

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳокими









Туғилган йили: 16.01.1976          

Туғилган жойи: Наманган вилояти, Чортоқ тумани

Миллати: ўзбек                             

Партиявийлиги: Ўз.ЛиДеП аъзоси      

Маълумоти: олий                          

Тамомлаган: 1997 й. Наманган саноат-технология институти (сиртқи)

Маълумоти бўйича мутахассислиги:  иқтисодчи 

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

2010 й. - «Дўстлик» ордени

2020 й. - «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони

Халқ депутатлари республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа

сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):           

2020 й. - ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1995-2003 йй. - Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси инспектори, катта инспектори, бош инспектори, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи

2003-2003 йй. - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2003-2005 йй. - Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2005-2006 йй. - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси

2006-2007 йй. - Наманган вилояти ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

2007-2008 йй. - Наманган вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2008-2009 йй. - Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими

2009-2014 йй. - Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими

2014-2015 йй. - Наманган вилояти Мингбулоқ тумани ҳокими

2015-2020 йй. - Наманган вилояти ҳокими

2020 й.  -  ҳ.в. - Фарғона вилояти ҳокими


 

 

Вазифалари

     Вилоятда вакиллик ва ижроия ҳокимиятнинг бошқарувчиси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги расмий вакили ҳисобланади.  Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва “Маҳаллий  давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган ваколатларини яккабошчилик  асосида амалга оширади.

 Ҳудудий бошқарув органлари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари фаолиятига умумий раҳбарликни ҳамда улар томонидан Қонун ва бошқа  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тузилмаларини шакллантириш ва фаолият юритишини таъминлаш бўйича ишларни амалга оширади. Вакиллик ва  ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ўзаро  ҳамкорлигини таъминлайди.

 Давлат, хўжалик, ижтимоий-иқтисодий қурилиш ҳамда кадрларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш масалалари билан шахсан шуғулланади.

 Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва  фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорларининг ижросини,  уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил етади.

 Ўзига берилган ваколатлар ва амалдаги Қонунлар доирасида вилоятдаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек,  мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар қабул қилади.

 Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди.

 Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини чақиради, сессияларга раислик қилади, кун тартибига киритиладиган масалаларни таклиф қилади.

 Кенгаш ҳужжатларига имзо қўяди ва тасдиқлайди. Республика давлат ҳокимияти органлари билан муносабатларда вилоят ҳокимлиги манфаатларини  ифодалайди, шунингдек Республика давлат ва ҳўжалик бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.