Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Маъмурий-ҳудудий тузилма

 2017-08-19 20:05:22    2258

PDF юклаш
Чоп этиш


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ – Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят  ҳисобланади. 1938 йил 15 январда ташкил этилган. Республиканинг шарқида, Фарғона водийсининг жанубида жойлашган. Шимолдан Наманган, Андижон вилоятлари, жануб ва шарқдан Қирғизистон, ғарбдан Тожикистон Республикалари билан чегарадош.

Майдони: 6,8 минг км2. Аҳолиси 4 миллион 079 минг кишидан зиёд. (2024 йил 1 апрель ҳолатига).

Фарғона вилояти таркибида 4 та шаҳар ва 15 та туман бор.

Маркази – Фарғона шаҳри.

Асосий саноат тармоқлари – ёқилғи (нефтни қайта ишлаш), енгил саноат (пахта тозалаш), озиқ-овқат саноати.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари – дончилик, пахтачилик, боғдорчилик, узумчилик, гўшт-сут чорвачилиги, паррандачилик, ипакчилик.      


 Шаҳарлар

Шаҳарлар номи

1.

Фарғона шаҳар

2.

Қўқон шаҳар

3.

Марғилон шаҳар

4.

Қувасой шаҳар


Туманлари

 

Туман номи

Туман маркази

1.

Олтиариқ тумани

Олтиариқ

2.

Бағдод тумани

Бағдод (шаҳарча)

3.

Бешариқ тумани

Бешариқ

4.

Бувайда тумани

Ибрат (шаҳарча)

5.

Данғара тумани

Данғара

6

Фарғона тумани

Водил

7.

Фурқат тумани

Навбаҳор (қишлоқ)

8.

Қўштепа тумани

Лангар (қишлоқ)

9.

Қува тумани

Қува

10.

Риштон тумани

Риштон

11.

Сўх тумани

Равон (қишлоқ)

12.

Тошлоқ тумани

Тошлоқ

13.

Учкўприк тумани

Учкўприк

14.

Ўзбекистон тумани

Яйпан

15.

Ёзёвон тумани

Ёзёвон