Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
Сўровларни қабул қилиш
2017-07-28 13:59:52 1125
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартиби тўғрисидаги
ЙЎРИҚНОМА
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) фаолияти тўғрисидаги ахборотни олиш учун сўровларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва қайта ишлаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчи ҳисобланади.
2. Давлат органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим етиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан електрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.
3. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига уларнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат етиш ҳуқуқига ега.
4. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида кўрсатилган талабларга мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
5. Ёзма сўровда мурожаат етувчининг електрон манзили кўрсатилиши мумкин. Ёзма сўровда електрон манзилнинг кўрсатилганлиги мурожаат етувчининг сўровга ахборот тизими орқали електрон шаклда жавоб олишга бўлган розилигидир.
6. Сўровлар давлат тилида ва бошқа тилларда берилиши мумкин.
7. Қуйидагилар сўров ҳисобланмайди:
жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ҳамда таклифлари;
тақдим етилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган, давлат органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турлари;
давлат органининг бошқа органларга уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни олишга доир сўровлари.
8. Ахборотдан фойдаланувчи томонидан сўралган ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил етувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, сўровда кўрсатилган ахборотни тақдим етиш рад етилади ва ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.
2-боб. Сўровларни қабул қилиш
9. Ахборотдан фойдаланувчи давлат органларига оғзаки ёки ёзма шаклда ёхуд електрон ҳужжат шаклида сўров билан мурожаат етиши мумкин. Бунда електрон ҳужжат шаклидаги сўровлар давлат органларининг расмий веб-сайтлари, расмий електрон почта манзиллари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим етилади.
10. Сўровларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш давлат органи раҳбарининг буйруғи билан белгиланган сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан амалга оширилади.
11. Сўров почта орқали келиб тушганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан конвертда сўров мавжудлиги текширилади.
Конвертда сўровнинг ёки сўровда кўрсатилган иловаларнинг мавжуд емаслиги аниқланганда, сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири (сўров ва у юборилган конверт билан бирга) сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходимда қолади, иккинчиси кузатув хатига илова қилинган ҳолда конвертда кўрсатилган манзил бўйича юборилади.
12. Електрон ҳужжат шаклида сўров тушган кунида қоғозга босиб чиқарилиши, иш вақти тамом бўлгандан кейин тушган тақдирда еса — навбатдаги иш кунида қоғозга босиб чиқарилиши керак.
13. Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
14. Сўров аноним деб еътироф етилганда, бу ҳақда ижрочи (ёки ижрочилар) томонидан хулоса тузилади. Хулосада сўровни аноним деб еътироф етиш учун асослар кўрсатилади. Сўровни аноним деб еътироф етиш тўғрисидаги хулоса сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан тасдиқланади ҳамда давлат органи раҳбари ёки ваколат берилган бошқа мансабдор шахс томонидан ижродан олинади.
15. Аввалги сўровлар бўйича юборилган жавобдан норозилик билдирилган, шунингдек агар такрорий сўров келиб тушган пайтда кўриб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддати тугаган бўлса, аввалги сўров ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги ҳақида хабар қилинган, айнан бир ахборотдан фойдаланувчидан келиб тушган сўров такрорий деб ҳисобланади.
Такрорий сўровга у келиб тушгандан сўнг навбатдаги рўйхат индекси берилиб, Сўровларни рўйхатга олиш журналида ёки електрон ҳужжат айланиш тизимида «такрорий» деб қайд етилади.
16. Айнан бир ахборотдан фойдаланувчининг сўрови нусхаси сўров дубликати ҳисобланади. Давлат органига сўров дубликати (нусхаси) келиб тушган ҳолларда, ушбу сўровга алоҳида тартиб рақами берилмасдан, биринчи марта рўйхатга олинган сўровнинг тартиб рақами ва ундан сўнг бош ҳарфда «ҒД» белгиси ҳамда сўров келиб тушган сана билан қайд етилади (масалан, сўров биринчи марта 2016 йил 10 мартда 10-1-25 билан рўйхатга олинган бўлиб, сўров дубликати ҳам келиб тушганда, «2016 йил 10 март, 10-1-25ҒД» каби рўйхатга олинади).
3-боб. Сўровларни рўйхатдан ўтказиш
17. Сўров давлат органига келиб тушгандан сўнг, у сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки електрон ҳужжат айланиш тизимига қайд етилади.
18. Сўровларни рўйхатга олиш журнали ёки електрон ҳужжат айланиш тизимида сўров қабул қилинган сана, сўровнинг тартиб рақами, сўров билан мурожаат қилган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи (юридик шахслар учун — юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар, сўровнинг қисқача моҳияти, агар сўров дубликат ёки такрорий бўлса, унинг дубликат ёки такрорийлиги ҳамда сўров ижроси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
19. Ахборотдан фойдаланувчи ўз сўровини у кўриб чиқилгунга қадар ва кўриб чиқилаётган вақтда ариза бериш орқали қайтариб олиш ҳуқуқига ега.
4-боб. Сўровларни қайта ишлаш
20. Қабул қилинган ва рўйхатга олинган сўровлар бир иш куни ичида давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосарига резолюция (сўровни ижро етиш бўйича кўрсатма) қўйиш учун киритилади.
21. Резолюцияда сўровни ижро етиш учун масъул етиб белгиланган таркибий бўлинма(лар) раҳбарининг фамилияси, топшириқ мазмуни акс еттирилади ҳамда давлат органи раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади ва сана қўйилади.
22. Резолюция ёзилганидан сўнг, сўров сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим томонидан сўровни ижро етиш учун масъул етиб белгиланган таркибий бўлинма ходимига имзо қўйдирган ҳолда топширилади.
23. Сўровлар «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
24. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мунтазам равишда давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр етиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида сўровларни умумлаштириш, уларни мазмунан бирлаштириш ва бошқа шаклларда қайта ишлашни амалга оширади.
5-боб. Оғзаки сўровларни қабул қилишни ташкиллаштириш
25. Давлат органида мазкур давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланган график асосида белгиланган кунлар ва соатларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ташкил етилади.
26. Давлат органида ахборотдан фойдаланувчиларни қабул қилиш учун мўлжалланган алоҳида хона ажратилиши мумкин.
27. Ахборотдан фойдаланувчи оғзаки мурожаат етаётганда, давлат органи масъул ходимига ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини, юридик шахснинг вакили еса, ўзининг шахсини ва ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларини кўрсатиши керак. Бундай ҳужжатларни кўрсатмаган ахборотдан фойдаланувчилар қабул қилинмайди.
28. Оғзаки сўров билан мурожаат қилган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш сўров моҳиятидан келиб чиқиб, тегишли бўлинма раҳбари ҳамда сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ходими ёки масъул ходим иштирокида амалга оширилади.
Агарда оғзаки сўров билан мурожаат етган ахборотдан фойдаланувчини қабул қилиш вақтида ушбу сўровни кўриб чиқиш мазкур давлат органининг ваколат доирасига кирмаслиги аниқланса, унга сўралаётган ахборотни олиш бўйича сўров билан қайси давлат органига мурожаат етиши мумкинлиги тушунтирилади ва бу ҳақда Сўровларни рўйхатга олиш журналига ёки електрон ҳужжат айланиш тизимига қайд етилади.
29. Ахборотдан фойдаланувчиларнинг оғзаки сўровлари давлат органининг «ишонч телефонлари» орқали қабул қилиниши мумкин. Бунда сўровлар мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
30. Оғзаки сўровга, имкониятга қараб, дарҳол жавоб берилиши керак.
6-боб. Сўровларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиш
31. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни ижро етиш учун масъул етиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан сўровлар кўриб чиқилишини доимий мониторинг қилади, зарур ҳолларда, сўровларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш чораларини кўради.
32. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби сўровларни ижро етиш учун масъул етиб белгиланган таркибий бўлинмалар томонидан бузилиши тўғрисида давлат органи раҳбарини дарҳол хабардор қилади.
33. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим мониторинг натижалари бўйича ҳар ойда давлат органи раҳбарига сўровлар кўриб чиқилишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотни, зарурат бўлганда, мавжуд камчиликларни бартараф етиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўриш юзасидан тегишли таклифлар билан биргаликда тақдим етади.
34. Сўровлар билан ишловчи таркибий бўлинма ёки масъул ходим сўровларни умумлаштириб, таҳлил қилиб боради.
Зарур ҳолларда, таҳлил натижалари бўйича давлат органи раҳбарига давлат органида сўровлар билан ишлаш тизимини ва тегишли қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан, шунингдек ахборотдан фойдаланувчилар томонидан давлат органи фаолияти тўғрисида мунтазам сўралувчи ахборотларни нашр етиш ҳамда бошқа муҳим масалалар бўйича таклифлар киритади.
7-боб. Якуний қоидалар
35. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
36. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.
Манба: ЛЕХ.УЗ