Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим етиш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Юридик шахс

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Асосий тушунчалар

Лицензия — лицензияловчи орган томонидан юридик ёки жисмоний шахсга берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя етилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошириш учун рухсатнома;
Фаолиятнинг лицензияланаётган тури — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилиши учун лицензия олиш талаб қилинадиган фаолият тури; 
Лицензиялаш — лицензия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш жараёни билан боғлиқ тадбирлар комплекси; 
Лицензия талаблари ва шартлари — фаолиятнинг лицензияланаётган турини амалга ошираётганда лицензиат томонидан бажарилиши мажбурий бўлган, қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар ва шартларнинг мажмуи; 
Лицензияловчи органлар — қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли органлар; 
Лицензия даъвогари — лицензияловчи органга фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат етган юридик ёки жисмоний шахс; 
Лицензиат — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш лицензияси бўлган юридик ёки жисмоний шахс; 
Лицензия шартномаси — фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензиатнинг лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан лицензия даъвогари ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб турадиган ва улар ўртасида тузиладиган шартнома; 
Лицензиялар реестри — берилган, тўхтатиб турилган, қайта тикланган, қайта расмийлаштирилган, бекор қилинган лицензиялар, шунингдек амал қилиши тугатилган лицензиялар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Лицензияловчи органларнинг маълумотлар базалари мажмуи. 

Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш 

Лицензиялаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда лицензияловчи органлар амалга оширади. 
Лицензияловчи органларнинг ваколатлари 

Лицензияловчи органларнинг ваколатлари жумласига қуйидагилар киради: 
•    фаолиятнинг айрим турларини қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензиялаш;
•    қонунда назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш;
•    лицензия талаблари ва шартларига лицензиятлар риоя етишини назорат қилиш;
•    лицензияларни қайта расмийлаштириш;
•    лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш;
•    лицензияларнинг амал қилишини тугатиш;
•    лицензияларни бекор қилиш;
•    лицензиялар реестрини юритиш. 
Лицензияловчи органлар шу органлар лицензиялайдиган фаолият турлари билан шуғулланаётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тузишга ёки улар фаолиятида муассислар (қатнашчилар) сифатида иштирок етишга ҳақли емас, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. 

Фаолиятнинг лицензияланадиган турларини аниқлаш 

Фаолиятнинг лицензияланадиган турлари жумласига амалга оширилиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зарар йетказиши мумкин бўлган ҳамда тартибга солиб турилиши лицензиялашдан ташқари усуллар билан амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолият турлари киради.
Амалга оширилиши учун лицензия талаб қилинадиган фаолият турлари қонунлар билан белгиланади. 

Давлат унитар корхоналари ва муассасалари томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил етилган давлат унитар корхоналари ва муассасалари, башарти Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш назарда тутилган бўлса, фаолиятнинг мазкур турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга оширишга ҳақлидир. Мазкур қоида кўрсатилган корхоналар ва муассасаларни лицензия талаблари ва шартларини, шунингдек фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошириш билан боғлиқ, қонун ҳужжатларига мувофиқ қўйиладиган бошқа талабларни бажаришдан озод етмайди. 
Лицензияларнинг турлари: 
•    Лицензиялар намунавий (оддий) ва якка тартибдаги бўлиши мумкин.
•    Намунавий (оддий) лицензиялар жумласига чекланмаган доирадаги юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган лицензиялар киради, агар ушбу шахслар тегишли фаолият турини амалга оширишга нисбатан қўйиладиган ягона шартлар ва талабларга жавоб берсалар.
•    Якка тартибдаги лицензиялар жумласига юридик ва жисмоний шахсларга алоҳида талаблар ва шартлар асосида бериладиган, лицензиатларга фаолиятнинг мазкур турини амалга оширишда мутлақ ҳуқуқлар берувчи, миқдорий чекланган лицензиялар киради. Якка тартибдаги лицензиялар амал қилиш ҳудуди, фаолият объекти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа асосларга кўра миқдорий чекланади.
•    Якка тартибдаги лицензияларни бериш, қоида тариқасида, танлов (тендер) асосида амалга оширилади.
•    Якка тартибдаги лицензияларни бериш тартиби ва шартлари, шу жумладан танловларни (тендерларни) ўтказиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. 

Лицензия талаблари ва шартлари 

Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя етиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан белгиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: 
•    лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя етиши шартлиги тўғрисидаги;
•    фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан махсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги;
•    фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдаланиладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги. 
Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин. 

Лицензия олиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар 

Лицензия олиш учун лицензия даъвогари тегишли лицензияловчи органга қуйидагиларни тақдим етади: 
•    лицензия бериш тўғрисидаги ариза — унда: юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган йери (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисобварағи рақами; жисмоний шахс учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг маълумотлари; юридик ёки жисмоний шахс амалга оширишни мўлжаллаган фаолиятнинг лицензияланаётган тури (унинг бир қисми), шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда фаолиятнинг мазкур тури;
•    юридик шахслар учун — юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
•    жисмоний шахслар учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
•    лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиши учун лицензия даъвогари йиғим тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
•    фаолиятнинг айрим турига лицензия олиш учун қўйиладиган талаблар ва шартларни лицензия даъвогари бажариши мумкинлигини тасдиқловчи ҳамда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган бошқа ҳужжатлар.
•    Лицензия даъвогаридан ушбу Қонунда ҳамда фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ўзга қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим етишни талаб қилишга йўл  қўйилмайди.
•    Ҳужжатлар лицензия даъвогари томонидан лицензияловчи органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали, улар олингани ҳақидаги тасдиқни олган ҳолда, йетказиб берилади.
•    Лицензия олиш учун тегишли лицензияловчи органга юборилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилиниб, рўйхатнинг нусхаси мазкур орган томонидан ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).
•    Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим етганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. 

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш уларни солиқ ва статистика органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда тегишлича, адлия органлари ёки туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза-хабарнома топширилган санадан бошлаб давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказишгача бўлган муддат 2 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатни ташкил қилади. 

Рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари (статистика хос рақамлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилиши, муҳр ва штампни тайёрлашга рухсатноманинг расмийлаштирилиши) тугагандан кейин юридик шахсни ташкил етган барча тадбиркорлик субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юридик шахсларнинг давлат реестрига киритилади.
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим етиладиган ҳужжатлар 
•    Тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи (муассис ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ муассислар томонидан вакил қилиб тайинланган шахс) рўйхатдан ўтказувчи органга шахсан келиб ёки почта орқали мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги ариза-хабарнома тақдим етади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза-хабарномага:
•    давлат тилидаги таъсис ҳужжатларининг икки асл нусхаси (юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга тақдим етиладиган таъсис ҳужжатлари — устав ёки таъсис шартномаси ва устав ёки фақат таъсис шартномаси, бунда масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар учун — таъсис шартномаси ва устав, тўлиқ ва коммандит ширкатлар учун еса — фақат таъсис шартномаси, акциядорлик жамиятлари, хусусий корхоналар, фермер хўжаликлари ҳамда юридик шахс бўлган деҳқон хўжаликлари учун — фақат устав). Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий сармоя иштирокидаги бошқа корхоналар учун нотариал тасдиқланган таъсис ҳужжатлари талаб етилади;
•    давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (деҳқон хўжаликлари, шунингдек давлат корхоналари негизида ташкил етиладиган акциядорлик жамиятларидан ташқари);
•    фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида қулай фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайдиган ягона логин ва парол (кейинги ўринларда — фирма номининг захирага олиниши тасдиғи);
•    уч нусхада муҳр ва штамп ескизлари илова қилинади.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:

1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 майдаги 252-сонли “ Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги П-2750-сон қарори)” ги Қарори

2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 239-сонли “2018-2020 йиллар даврида фақат «ягона дарча» марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалини тасдиқлаш тўғрисида” Қарори

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 февралдаги 66-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сонли “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

5.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги Қарори

6.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 октябрдаги 357-сонли “Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида”ги Қарори

7.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори

8.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сонли "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида" Қарори

9.Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майдаги 71-II-сонли "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Қонуни


Юклаб олиш учун манба


Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Бепул

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим етиш

Рад этиш сабаблари:

•    тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
•    мазкур Низомда кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим етилмаганлиги. •    таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп ескизларида кўрсатилган фирма номининг фирма номининг захирага олиниши тасдиғида кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;
•    таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп ескизларида кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг -Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакл турларига мос келмаслиги;
•    таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган фаолият турларининг кўрсатилиши. 

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Рад етиш ҳолларида аризачи юқори турувчи ташкилотга қонунда кўрсатилган тартибда мурожаат етиши мумкин.