Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Йер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим етиш ва йерга егалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш

Танланган хизматга қўшиш

Хизмат ҳақида:

Йер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим етиш ва йерга егалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш

Хизматнинг соҳага тегишлилиги:

Кўчмас мулк

Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси:

Жисмоний шахслар

Ташкилот:

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Боғланиш:

Фарғона вилояти ҳокимлиги (0-373) 244-07-40

Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун йер участкалари бериш (реализация қилиш)

Якка тартибда уй-жой қуриш учун йер участкаси — бу қайд етилган чегарага, майдонга, жойлашган жойга, ҳуқуқий режимга ва давлат йер кадастрида акс еттириладиган бошқа тавсифларга ега бўлган якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган йер фондининг бир қисми. 2008 йил 1 январгача якка тартибда уй-жой қуриш учун йер участкаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги таркибига кирмайдиган ерлардан белгиланган тартибда фақат Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бир оилага 0,06 гектаргача мерос қилиб қолдириладиган умрбод егалик қилиш учун берилади. 2008 йил 1 январдан бошлаб якка тартибда уй-жой қуриш учун йер участкалари кимошди савдолари асосида фуқароларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган йер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод егалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади.

Йер участкалари беришда (реализация қилишда) фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби

Якка тартибда уй-жой қуриш учун йер участкаси олиш учун ариза туман (шаҳар) ҳокимлигига берилади. Аризага ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича турар жойларнинг кадастр иши нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда) ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотномаси илова қилинади. «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилиши учун ажратилган йер массивида уй-жой қуришга буюртма расмийлаштирган якка тартибда уй-жой қурувчи компаниянинг ҳудудий филиалларига аниқ йер участкасини ва танлаб олинган намунавий лойиҳани кўрсатган ҳолда ёзма ариза билан мурожаат қилади. Ариза туман (шаҳар) ҳокими бошчилик қиладиган, йер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда «комиссия» деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади. Комиссия таркибига «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-епидемиология хизмати, фуқаролар йиғинлари вакиллари ва бошқа шахслар киритилади. Комиссия ариза олинган кундан бошлаб 10 кун муддатда йер участкаси беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки йер участкаси бериш асосли равишда рад етилиши тўғрисида хулоса чиқаради. Фуқароларга белгиланган тартибда кимошди савдосида йер участкасини сотишда комиссиянинг қарори талаб қилинмайди.

Йер участкалари биринчи навбатда:

•    Йер давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилаётган фуқароларга;
•    Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига;
•    Байналмилал жангчиларга;
•    Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг оилаларига;
•    Меҳнат фахрийларига;
•    Ўзлари егаллаб турган давлат турар жой фондининг турар жойларини шаҳар ва туман ҳокимликларига бераётган фуқароларга берилади.
Туман (шаҳар) ҳокими комиссиянинг ижобий хулосаси асосида 10 кун муддатда якка тартибда уй-жой қуриш учун йер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Йер участкасини кимошди асосида сотишда ҳокимнинг қарори кимошди натижалари асосида 10 кун муддатда қабул қилинади.
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш органлари томонидан «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда уч кун муддатда йер участкаси ажратиш ва унинг чегараларини натурада чиқариш амалга оширилади ҳамда қуйидаги ҳужжатлар берилади:
•    туман (шаҳар) ҳокимининг қароридан кўчирма;
•    участка чегаралари чизилган массивнинг бош режасидан нусха.
Йер участкалари бериш тўғрисида илтимос қилган барча фуқароларга йер участкалари ажратиш имконияти бўлмаган ҳолларда туман (шаҳар) ҳокимлиги йер участкалари олишга еҳтиёжмандларнинг ҳисобини юритади. Навбатда туриш тартибида йер участкалари олишга еҳтиёжманд бўлган фуқаролар рўйхати туман (шаҳар) ҳокими томонидан бир йилда камида бир марта тасдиқланади.

Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси:


Юклаб олиш учун манба



Ҳизмат нарҳи ва тўлаш тартиби:

Кўриб чиқилмоқда

Ҳизматни кўрсатиш муддати:

Кўриб чиқилмоқда

Натижани олиш усуллари:

Шахсан ташриф буюриш орқали. Бир вақтнинг ўзида тақдим етиладиган ҳужжатларнинг нусхалари фойдаланувчининг Ягона порталдаги кабинетига ва унинг електрон почтасига юборилади.

Хизмат натижаси:

Илтимос қилувчилар йер участкаси беришнинг тахминий муддати кўрсатилган ҳолда тасдиқланган рўйхатга киритилганлик тўғрисида хабардор қилинади

Рад этиш сабаблари:

  • Хизматнинг регламенти билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаслик;
  • Ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
  • Аризада ҳақоратомуз, таҳқирловчи сўз ва ибораларни ишлатиш, реклама матнларининг мавжудлиги;
  • Қонунга зид бўлган исталган бошқа ҳатти-ҳаракати.

Якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган бўш йер участкалари мавжуд емаслиги йер участкаси бериш рад етилиши учун асос ҳисобланади. Йер участкаси бериш рад етилган тақдирда ҳокимлик уч кун муддатда бу ҳақда ариза берувчини ёзма равишда хабардор қилади.

Шикоят аризаси бериш тартиби:

Йер участкаси бериш рад етилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.