Ўсимлик дунёси объйектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш (Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга (тўплашга) олиш учун)
Хизмат ҳақида
Ўсимлик дунёси объйектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатнома олиш (Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини табиий муҳитдан ғамлашга(тўплашга) олиш учун)
Хизматнинг соҳага тегишлилиги
Лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар
Хизматдан фойдаланувчининг тоифаси
Жисмоний ва юридик шахслар.
Ташкилот
Ўзбекистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Боғланиш
Манзил: 100011, Ташкент ш., Яшнаобод тумани, Тўй тепа кўчаси, 2А уй
Телефон: +998 (71) 207-07-70 (ички. 7006), +998 (95) 169-18-75
Е-mail: davbio@uznature.uz
Веб сайт: www.uznature.uz
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар
Талаб етилмайди.
Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси
- Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида" ги қонуни;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори.
Хизмат нархи ва тўлаш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида"ги 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига биноан ўсимлик дунёси объектларини ғамлашга (тўплашга) рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги ва рухсатнома берилганлиги учун ҳар гал Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан енг кам ойлик иш ҳақининг 0,1 коеффицийенти миқдорида, табиатдан фойдаланувчилар — юридик шахслардан 0,2 коеффицийенти миқдорида ва хорижий фуқаролардан — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Хизматни кўрсатиш муддати
15 иш кунида.
Натижани олиш усуллари
Жавоб хати Ягона портал орқали "фойдаланувчи кабинетига" ва/ёки фойдаланувчи Ягона порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатган почта манзили ва телефон рақамига юборилади.
Хизмат натижаси
Рухсатнома берилиш вақти ва жойи ҳақида аризачига хабарномани юбориш.
Рад этиш сабаблари
Хизмат ҳаққи тўланмаганда. Нотғри ёки тўлиқ тўлдирилмаган маълумотлар киритилганда.
Шикоят аризаси бериш тартиби
Аризачи сифациз кўрсатилган хизмат учун ва масъул ходимнинг эътиборсизлиги устидан қонун доирасида юқори турувчи ташкилотларга шикоят юбориш ҳуқуқига эга.