Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДАГИ КОРЕЯ ХАЛҚАРО УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ: МАҚСАДИМИЗ – КОРЕЯДАГИ УНИВЕРСИТЕТЛАРДАН ҲАМ ЮҚОРИРОҚ САВИЯДА ТАЪЛИМ БЕРИШ!

×

 2021-06-02 18:20:45    859

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети ректори Парк Жун Хони қабул қилди.

Самимий мулоқот чоғида олийгоҳда таълим сифатини ҳамда талабалар учун шароитларни янада ошириш масалаларида сўз борди.

Вилоят раҳбари Корея халқаро университети томонидан водий вилоятларида ўтказилган “КИУФ олимпиадалари” ҳақида алоҳида тўхталиб, иқтидорли талабаларга университет грантлари тақдим этилганини юқори баҳолади.

Олийгоҳ ҳудудида янги барпо этилган талабалар ётоқхонаси янги академик ўқув йилидан бошлаб талабалар ихтиёрида бўлишини маълум қилган Парк Жун Хо, янги замонавий лаборатория биноси қурилиши ҳам яқин даврда бошланишини билдирди.

“Мақсадимиз – Фарғона шаҳрида Кореядаги университетлардан ҳам юқорироқ савияда таълим бериш ва буни амалга ошириш йўлида жадал одимламоқдамиз”, деди университет ректори.

Мамлакатимизда йўлга қўйилаётган хусусий олийгоҳларга ҳам зарур мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизимига Корея халқаро университетини ҳам жалб этиш, шунингдек университет профессор-ўқитувчилари таркибини маҳаллий юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш борасида ҳам фикр алмашилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube