
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ШАҲРИДА ЗАМОНАВИЙ ТИББИЙ ДИАГНОСТИКА МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ. ХУСУСИЙ ТИББИЁТ КЎРСАТКИЧЛАРИДА ВИЛОЯТИМИЗ РЕСПУБЛИКАДА ЭНГ ЮҚОРИ ЎРИНЛАРГА КЎТАРИЛМОҚДА

2021-08-25 13:54:39 778
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Фарғона шаҳрида "Meridian diagnostic hospital" хусусий тиббий диагностика маркази иш бошлади. Ушбу замонавий тиббиёт муассасасининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Тиббиёт соҳаси жадал ривожланиб бораётган Фарғона вилоятида хусусий тиббиёт муассасалари сони 650 тага етди ва вилоят ушбу кўрсаткич бўйича Республика ҳудудлари орасида энг юқори ўринларга кўтарилди. Жорий 2021 йилнинг ўтган даври давомида вилоятимизда 70 дан ортиқ хусусий тиббиёт масканлари фойдаланишга топширилди.
Шаҳарнинг Маърифат кўчасида фойдаланишга топширилган "Meridian diagnostic hospital" тиббиёт маскани Германиядан келтирилган замонавий аппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, аҳолига амбулатор шароитда кўп тармоқли тиббий маслаҳат-диагностика хизматлари кўрсатади.
70 нафар тиббиёт ходими фаолият олиб борувчи ушбу хусусий муассасани барпо этиш ва зарур тиббиёт аппаратуралари билан жиҳозлаш учун 3 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланди. Бунда тадбиркорнинг ўз маблағлари билан бирга хорижий банк кредити жалб этилди.
Ушбу диагностика марказининг иккинчи босқичида радиология ва мураккаб ангеография амалиётларини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жорий йил якунига қадар амалга оширилиши кўзда тутилган ушбу лойиҳа учун қўшимча 4 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube