Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ШАҲРИДА ҒАЛЛАДАН ҚИСҚАРГАН МАЙДОНЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ТИЗИМ ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

×

 2021-10-19 10:16:26    307

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Фарғона шаҳридаги ғалладан қисқарган майдонларда рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни кўпайтириш имкониятлари ўрганиб чиқилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров шаҳарнинг Бешбола мавзесидаги 407 гектар ғалладан қисқарадиган майдонда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишди.

Тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда энг самарали экин турини танлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи субъектларнинг манфаатдорлигини таъминлаш бу жараёнда асосий омил бўлади.

Илмий асосланган интенсив агросаноат тизимини йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги салоҳиятини янада ошириш ҳамда экспорт имкониятларини кенгайтириш учун кооперация усулида иш ташкил этиш режалаштирилмоқда.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube