
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ОИЛАВИЙ БОЛАЛАР УЙЛАРИ СОНИ 9 ТАГА ЕТДИ

2021-10-27 19:17:24 420
Кеча Фарғона вилоятида яна учта Оилавий болалар уйи очилди ва уларнинг сони тўққизтага етди
Хусусан, Данғара туманида Бердиевлар оиласи Қўқон шаҳридаги 12-сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизни ўз тарбиясига олиб, "Болалар бахти" номли оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйди.
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар "Боғи Эрам" маҳалласида яшовчи Мадраҳимовалар оиласи эса яшаш хонадонларида оилавий болалар уйи фаолияти йўлга қўйиб, мазкур меҳрибонлик уйидан 8 нафар ўғилни ўз тарбиясига олишди.
Шунингдек, Тошлоқ тумани, "Шодлик" маҳалласи Бунёдкор кўчаси, 18-уйда яшовчи Каримқуловлар оиласи Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйидан 6 нафар тарбияланувчини олиб, "Янги давр келажак авлодлари" номли оилавий болалар уйини ташкил этишди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube