Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ ВИЛОЯТ БОШ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ БУВАЙДА ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2021-11-05 17:09:07 266
Бугун Агро банкнинг Бувайда филиали биносида Марказий банкнинг Фарғона вилояти бош бошқармаси бошлиғи Туробжон Қундузовнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун мўлжалланган сайёр қабули ўтказилди.
Вилоятдаги тижорат банклари раҳбарлари ҳам жалб этилган сайёр қабулда асосий эътибор аҳолининг банк тизимига оид мурожаатларини ҳал қилишга, банк тизимида юзага келаётган камчиликлар ва банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларининг бузилишини олдини олиш масалаларига қаратилиб, асосан кредит олиш ҳамда олинаётган кредит муддатини узайтириш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Қабул иштирокчилари томонидан билдирилган бир қатор долзарб саволларга банк қонунчилиги доирасида жавоблар берилиб, айрим мурожаатлар жойида ўз ечимини топди.
Қайд этилган масалалар юзасидан тегишли тижорат банклари раҳбарларига қонунчиликда белгиланган муддатларда ижобий ҳал этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube