Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА ЙИЛЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИ 2,4 МИЛЛИОН МЕТР КВАДРАТ БЎЛГАН ГИПСОКАРТОН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ ИШ БОШЛАДИ

×

 2021-11-15 18:44:59    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Учкўприк туманида, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида гипс ва гипсокартонли листлар ишлаб чиқарувчи “Karona gips” корхонаси иш бошлади. Тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими, мамлакатимизда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорликка кенг эркинлик бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, халқнинг турмуш даражасини кўтариш, фаровонлигини оширишда тадбиркорлар асосий таянч эканини таъкидлади.

Лойиҳа қиймати 39,6 млрд. сўм бўлган ушбу корхонада Учкўприк ва унга яқин ҳудудларда яшовчи ёшлар учун 100 та янги иш ўринлари яратилди. Корхонанинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати 2,4 миллион метр квадрат бўлиб, йиллик экспорт ҳажми 1,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши режалаштирилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube