
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА АҲОЛИНИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚИШ МАВСУМИДА КЎМИР БИЛАН КАФОЛАТЛИ ТАЪМИНЛАШ УСТУВОР ВАЗИФА ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ

2021-11-16 17:47:16 305
“Кўмир таъминот” МЧЖ Фарғона филиали томонидан 8 та – Бешариқ, Фурқат, Қақир, Бувайда, Бағдод, Олтиариқ, Марғилон ва Қува кўмир омборлари орқали аҳолига ҳамда ижтимоий ташкилотларга кўмир ва брикет маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Мавсум учун вилоят аҳолисига 186 минг тонна кўмир ва брикет ёқилғиси етказиб берилиши режалаштирилган. Унинг 115 минг тоннаси Ангрен кўмир маҳсулоти бўлса, 71 минг тоннаси четдан олиб келинади.
Ҳозирги кунга қадар Ангрендан 85 минг тонна, хориждан 74 минг тонна кўмир маҳсулоти олиб келинишига эришилди. Вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларига 68 минг 562 тонна маҳсулот етказиб берилиб, халқ таълими, мактабгача таълим, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт муассасалари белгиланган режа асосида тўлиқ таъминланди. Шунингдек, филиал томонидан вилоятнинг чегара ва тоғли ҳудудлари таъминоти учун алоҳида захира яратилди.
Вилоятнинг анклав ҳудудида жойлашган Сўх тумани, Фарғона туманининг Шоҳимардон ва Ёрдон, Риштон туманига қарашли Чўнғара қишлоқларига кўмирни ўз вақтида етказиб бериш мақсадида махсус автотранспорт корхоналари билан шартнома имзоланган. Бу ҳудудларга кўмир етказиб беришнинг транспорт харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Ҳозирги кунга қадар вилоятнинг анклав ҳудудларига 3 минг тоннадан ортиқ кўмир етказиб берилди.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида вилоятдаги ижтимоий соҳа муассасаларини узлуксиз равишда кўмир билан таъминлаш учун ҳар бир соҳа кесимида талаб ва эҳтиёж алоҳида ўрганиб чиқилди. Натижада маҳсулот етказиб бериш учун янги шартномалар имзоланиб, 17,9 минг тонна қўшимча захира яратилди.
Шу кунларда белгиланган режа-жадвали бўйича вилоятдаги ҳар бир маҳалла эҳтиёжидан келиб чиқиб, имтиёзли нархда – Ангрен кўмир нарҳи килоси 300.3 сўмдан етказиб берилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube