Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОМПАНИЯЛАР УЧУН МИНТАҚАВИЙ ТРЕНИНГ: ГЕРМАНИЯ БОЗОРИГА ЭКСПОРТНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

×

 2021-11-17 14:42:25    182

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Азия Фергана” меҳмонхонасида вилоят ҳокимлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамкорлигида маҳаллий экспортчи корхоналар учун тренинг ташкил этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда савдони ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда ташқи бозорларга чиқиш учун маркетинг стратегияларини ишлаб чиқиш, маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш усуллари билан таништириш, ташқи бозорларни ўрганишнинг замонавий воситаларидан фойдаланиш, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда экспортни кенгайтириш, харидорларга маҳсулот етказиб беришнинг самарали логистикасини йўлга қўйиш каби йўналишларда экспертлар машғулотлар олиб боришди.

Шунингдек, Германияга импортни қўллаб-қувватлаш агентлиги вакили Патрик Юнг агентликнинг ташқи бозорлардаги фаолияти, Германия бозорига экспортни амалга ошириш истиқболлари ҳақида маълумот берди.

Тренинг машғулотлари бозор танлаш, халқаро кўргазмаларда муваффақиятли иштирок этиш, самарали логистика ва экспорт учун маҳсулот етказиб беришни ташкил этиш каби мавзуларда куннинг иккинчи ярмида ҳам давом этмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube