Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДАН НАВОИЙГА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ СИФАТИДА ЮБОРИЛГАН УЗУМ КЎЧАТЛАРИ ЕТИБ БОРДИ
2021-12-09 22:10:21 183
Навоий вилоятининг Кармана тумани “Узумзор” қўрғонига Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Президент совғаси сифатида 200 гектардан зиёд майдонга экиш учун юборилган Ризамат ота, Мерседес, Кетмонсопи, Ҳусайни каби 6 хил навдаги 160 минг туп узум кўчатлари етказиб борилди.
Карманада вилоятимиз вакиллари тантанали кутиб олинди. “Янги Ўзбекистонда янги узумзор” лойиҳаси доирасида яратилаётган узумзорга кўчат экиш ишлари олдидан Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов сўзга чиқиб, бугунги кунда “Инсон қадри учун” шиори остида амалга оширилиб келинаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди ва фарғоналикларга ўз миннатдорлигини билдирди.
Вилоятимиз вакиллари ва Навоий вилояти ҳокимлиги мутасаддилари биргаликда яхши ниятлар билан узум кўчатларини экиш ишларини бошлаб беришди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube