Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ЛАТВИЯДА ТАРҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
2022-01-06 18:00:54 259
Бугун вилоят “Тадбиркорлар уйи”да вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев ва Латвия пойтахти Ригадаги “Ўзбекистон савдо уйи” асосчиси Владимир Гальперин ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Латвиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов, вилоятимиздаги “Global textile”, “Ekokerama” ва “Ferghana France” корхоналари раҳбарлари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Алишер Салиевлар иштирок этишди.
Онлайн музокараларда икки томонлама савдо ҳажмини ошириш, Фарғона вилояти ва Латвия ишбилармонлар доиралари ўртасида вилоятимизда ишлаб чиқарилаётган текстиль, ҳунармандчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳамкорликда Латвия ва шу орқали Европа бозорларига олиб чиқиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув давомида “Global textile”, “Ekokerama” ва “Ferghana France” корхоналари раҳбарлари ишлаб чиқариш қувватлари, корхоналарнинг экспорт салоҳияти ҳақида батафсил тушунчалар бердилар.
Мулоқот якунида вилоят ҳокимлиги ҳамда Ригадаги “Ўзбекистон савдо уйи” ўртасида Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини Латвияда тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube