Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


АБРОРЖОН РАХМОНОВ МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-01-15 10:00:15    362

PDF юклаш
Чоп этиш


Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Рахмонов Аброржон Қаххорович Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Аброржон Рахмонов 1982 йилда Бағдод туманида туғилган. Маълумоти олий, 2007 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 

Меҳнат фаолиятини Бағдод пахта тозалаш заводида бошлаган. 2008-2021 йилларда Кўчмас мулк ва сармоялар агентлиги Фарғона вилоят бўлими, Давлат мулкини ижарага бериш маркази Фарғона вилояти давлат унитар корхонасида мутахассис, бош мутахассис, директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2021 йилнинг апрель ойидан тайинловга қадар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти бўйича ваколатли офиси бошлиғи лавозимида ишлаган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram