Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ТУРКИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР ГУРУҲИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЎЗ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШМОҚДА
2022-03-31 14:03:04 472
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туркиялик инвесторлар ва ишбилармонлардан иборат делегацияни қабул қилди.
Барча турдаги бино-иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи Studio Vertebra, автобуслар ва махсус транспортлар ишлаб чиқарувчи Termodinamik Otomotiv, чиқиндиларни қайта ишлаш, қуёш ва шамол электростанцияларини қуришга ихтисослашган Klintek İnşaat ve Enerji, ландшафт дизайнерлиги ва кўчатчилик ширкати Ormanada Peyzaj компаниялари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда Фарғона вилоятида амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳамда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ушбу ҳамкорлик тамали вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг жорий йил февраль ойида Туркияда амалий ташрифи чоғида бўлиб ўтган музокараларда қўйилганди.
Klintek İnşaat ve Enerji компанияси вакиллари, Фарғона вилоятида экологик тоза технологияларни тадбиқ этган ҳолда чиқиндини қайта ишлаш корхонаси барпо этиш лойиҳасини вилоят ҳокимига тадбиқ этдилар.
Лойиҳа қиймати 170 миллион евро бўлган корхона ишга туширилса, кунлик 2,5 минг тоннагача бўлган чиқиндини қайта ишлаш ҳисобига йиллик 50 МВт электр энергияси ва 25 минг тонна ўғит ишлаб чиқарилади, чиқиндиларнинг катта қисми яна фойдаланиладиган буюмларга айлантирилади, 600 дан зиёд иш ўрни яратилади. Чиқиндининг ёқиладиган қисмидан пайдо бўладиган иссиқликдан фойдаланиш учун корхона ёнида 10 гектарлик иссиқхона барпо этилади. Корхона томида ўрнатиладиган қуёш энергияси панеллари ёрдамида ички электр энергияси эҳтиёжи қопланади. Ишлаб чиқариладиган энергия нархи бўйича аниқ келишувга борилгач, яқин муддатда ушбу лойиҳани амалга оширишга киришиладиган бўлди.
Вилоятимизда транспорт хизмати кўрсатувчи хусусий фирмалар билан Termodinamik Otomotiv компанияси ўртасида Фарғона вилояти жамоат транспорти паркини замонавий автобуслар ҳамда электробуслар билан тўлдириш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Компания вилоятда ўз сервис марказини ҳам очишни режалаштирмоқда. Учрашувда шунингдек, вилоят учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган, халқаро талабларга мувофиқ тарзда ишлаб чиқарилган тез тиббий ёрдам автомобиллари етказиб бериш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди.
Ormanada Peyzaj компанияси Экошаҳар ҳудудида ташкил этилаётган 70 гектарлик “Янги Ўзбекистон” боғининг 10 гектарида ўзининг ландшафт ва меъморий лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда ноёб дарахт кўчатлари етиштириш лойиҳаси ҳам амалга ошириладиган бўлди.
Сармоядор Алпер Ялчин Туркиянинг гемодиализ хизмати даражаси бўйича Германия билан бирга дунёда энг юқори ўринда экани, ўзи томонидан Қирғизистонда ташкил этилган гемодиализ маркази муваффақиятли фаолият олиб бораётгани ҳақида тўхталиб, Фарғонада ҳам энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган гемодиализ маркази ташкил этиш таклифини илгари сурди. Фарғоналик тадбиркор билан ҳамкорликда ушбу лойиҳани амалга ошириш, вилоятда нефрология соҳасини ривожлантириш борасида келишувга эришилди.
Ўзбекистонда қатор муваффақиятли лойиҳаларнинг муаллифлигини қилаётган Studio Vertebra меъморлик ширкати, Марғилонда мақом театри ҳамда Марғилон ҳалқаси атрофида турар-жойлар мажмуаси, шунингдек Қўқонда дам олиш парки лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда. Компания раҳбари Меҳмет Бекташ вилоят ҳокимига лойиҳалаш жараёнларининг бориши ҳақида маълумот берди.
Муҳокама қилинган барча лойиҳалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил этиш чоралари белгилаб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram