
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА БРИФИНГ ЎТКАЗИЛДИ

2022-04-05 14:10:59 303
Бугун, 5 апрель куни, вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармасида вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Хуршиджон Аҳмедов иштирокида брифинг ўтказилди.
Брифингда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 февралдаги "Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 135-сонли қарори ижроси ва ушбу қарорга асосан тизимдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Қарорга кўра, Фарғона вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармасининг низоми ва лавозим йўриқномаси ишлаб чиқилди ва давлат хизматлари агентлиги рўйхатидан ўтказилди. Ташкилотнинг муҳр ва тамғаси янгиланиб, йиллик харажатлар сметаси тасдиқланди. Айни кунларда бош бошқарманинг аппарат ходимларини лавозимга тайинлаш ишлари олиб борилмоқда.
Брифингда сайёҳлар оқими кўп бўлган – Қўқон ва Марғилон шаҳарлари, Фарғона, Риштон ва Сўх тумани, шунингдек туризм қишлоғига айланаётган Аввал, Водил ва Қизилтепа қишлоқлари инфратузилмасини яхшилаш, сайёҳлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш каби олдинда турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, жорий йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган II Халқаро ҳунармандчилик фестивалига тайёргарлик жараёнлари ҳақида ҳам маълумотлар берилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram