Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИДА БЕШ ЙЎНАЛИШДА ТАЪЛИМ БЕРИЛАДИ

×

 2022-04-06 10:49:01    1055

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Фарғона шаҳрида Корея Республикасининг грант маблағлари асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислар тайёрловчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази ташкил этиш белгиланган эди.

Шунга кўра, Фарғона шаҳрида ушбу марказ учун ўқув биноси, ётоқхона, ошхона ва спорт зали қуриш мақсадида 2 гектар ер майдони ажратилди. Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офисида Фарғона лойиҳаси бўйича қўшимча келишув меморандуми имзоланиб, Корея томонидан 9 320 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди.

Фарғона шаҳридаги марказда 5 та йўналиш (электр менежменти, автомобилсозлик, ахборот технологиялари, косметология ва тикувчилик) бўйича касбий таълим йўлга қўйилади. Ҳозирда бу ерда Корея Республикасидан замонавий ўқув-амалиёт жиҳозлари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари давом этмоқда. 

Ўқув маркази томонидан 2022 йилда 250 нафарга яқин ишсиз фуқарони касбга ўқитиш режалаштирилган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram