Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАЛИК ЭР ЙИГИТЛАР МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА КУЗАТИЛДИ

×

 2022-04-08 18:36:13    386

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни тантанали кузатиш маросими ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, бўлажак аскарлар, уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда ҳарбий хизматга ёшларимизнинг қизиқиш ва интилиши тобора ортиб бораётгани, Ватан ҳимоячиси бўлиш юксак шарафга айлангани алоҳида таъкидланди.

Жорий йил Фарғона вилоятидан муддатли ҳарбий хизматга йўл оладиган жами 2304 нафар йигитлардан дастлабки 1000 нафарини Қуролли Кучлар сафига кузатув маросимида сўзга чиққан Фарғона вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Жамшид Каримов томонидан мамлакатимиз Қуролли Кучлари салоҳиятини ошириш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди, ёшларга шарафли вазифада муваффақиятлар тилаги билдирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram