
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
РИШТОНДА ЯНГИ ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК ПУНКТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

2022-04-12 17:36:41 362
Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси тизимида Ёйилма оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.
Туман марказидан 25 километр олис масофада жойлашган мазкур тиббиёт муассасаси Тўлқин, Бодомзор, Ёйилма,Чўмбоғиш, Навбаҳор маҳалласида яшовчи 6800 нафардан зиёд аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
“Обод қишлоқ” дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилган мазкур оилавий шифокорлик пунктини барпо этиш учун 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 14 та хонадан иборат тиббиёт масканида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган барча имкониятлар етарли. Аёллар, болалар ва кексалар учун алоҳида хоналар, шунингдек, стоматология бўлими, лаборатория, кундузги стационар ҳам мавжуд.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram