Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ҲИНДИСТОН КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ ҲАМДА ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР ЛАМПАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА
2022-04-19 09:28:11 457
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ҳиндистоннинг “Indo Capital Lights” компанияси раҳбари Абубакир Сиддиқ Карувантходий бошчилигидаги ҳиндистонлик тадбиркорларни ҳамда уларнинг Фарғона вилоятидаги маҳаллий ҳамкорларини қабул қилди.
Учрашувда “Indo Capital Lights” компанияси томонидан Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган қуёш панеллари ҳамда энергия тежамкор лампалар ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳиндистонлик инвесторларнинг ушбу лойиҳани вилоятнинг Бағдод туманида амалга ошириш бўйича билдирган таклифи вилоят ҳокими томонидан тўла маъқулланди.
“Indo Capital Lights” вакиллари, шунингдек картон қадоқ қутилар ишлаб чиқариш ҳамда Фарғона шаҳрида йирик савдо мажмуаси барпо этиш лойиҳалари бўйича ҳам бизнес-режалари ҳақида вилоят ҳокимига маълумот бердилар.
Муҳокама қилинган барча лойиҳалар бўйича ҳамкорликда иш ташкил этиш чоралари белгилаб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев, “Қўқон” Эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Фаррух Раҳмонов ҳам иштирок этишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram