Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Ўзбекистон туманидаги “Ҳунармандлар маркази”ни давлат-хусусий шериклик асосида бошқариш лойиҳаси юзасидан бошқа талабгорларга мазкур лойиҳанинг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифи

 2022-04-23 09:27:44    409

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида ўтказилган Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида берган топшириқлари бўйича 7-сонли баёнининг 53-бандида, 2021 йилнинг май ойига қадар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барча туманларда ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш чораларини кўриш топшириғи берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги ПҚ-5178-сонли қарори 10-бандида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлик субектларининг давлат-хусусий шериклик асосида Фарғона вилоятининг 13 та туманларида Ипакчилик-ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Қарорнинг 1-иловаси билан ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майдаги “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-537-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли қарорига асосан “Йўлбарс тех” МЧЖ” томонидан Ўзбекистон туманидаги “Ҳунармандлар маркази” фаолиятини давлат-хусусий шериклик асосида йўлга қўйиш бўйича ташаббус таклифи, шу жумладан лойиҳа консепцияси тақдим этилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон туманидаги “Ҳунармандлар маркази”да илғор бошқарув ва хусусий шерик тажрибасини жорий этган ҳолда 300 нафар ҳотин-қизларни бандлигини таъминлаш орқали ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан аъло бахмал тўқиш ҳажми йилига 18100 метр ишлаб чиқаришга эришиш ва реализация қилишни режалаштирган.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги ЎРҚ-537-сон Қонунига мувофиқ тасдиқланган давлат-хусусий шериклки лойиҳаси консепсияси потенсиал давлат шериги (Фарғона вилояти ҳокимлиги) томонидан бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш мақсадида ҳокимликнинг ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайтида қирқ беш календар кун муддатда эълонга жойлаштирди.

Қизиқиш билдириш учун сўров шакли

Лойиҳа концепцияси

Тендерда қатнашиш учун манфаатдор томонидан қизиқиш билдириш учун сўров ва тендрларни (Таклифларни) 2022 йил июнга қадар Тошкент вақти билан 18.00 гача топширилиши керак Қизиқиш билдириш учун сўров ва тендрлар (таклифлар) қуйидаги манзилда қабул қилинади: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар А.Навоий кўчаси 15-уй (Фарғона вилоят ҳокимлиги info@ferghana.uz).

“ДХШ тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, қизиқиш билдириш учун сўров ва тендер таклифлари олинган тақдирда, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан лойиҳанинг хусусий ташаббускори ва қизиқиш билдирган учинчи томонлар иштирокида хусусий шерикни аниқлаш учун тендер ўтказилади.