Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг 8.1-банди ижросини таъминлаш бўйич

 2022-05-06 18:02:22    455

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.01.2021 йилдаги ПҚ-4940 сонли “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 8.1-банди ижросини таъминлаш бўйича 2022 йилда бажарилган ишлар ҳақида маълумотОлис ва чекка ҳудудларда жойлашган тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар Ish.mehnat.uz сайтида жойлаштириб борилмоқда.

1.  Андижон давлат тиббиёт институтининг 2021-2022 ўқув йили битирувчилари билан институт раҳбарияти иштирокида РШТЁИМ Фарғона филиалида учрашув ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига ишга жалб этиш бўйича устамалар, бир марталик тўловлар, хизмат уйи билан таъминлаш ёки ижара пулини тўлаб берилиши бўйича керакли тушунтиришлар берилди.

2.   Сўх туман тиббиёт бирлашмаси вилоятимизда яшовчи умумий амалиёт шифокорларини туман марказидан 6,5 км узоқликда жойлашган Зангат ОШП да 1.25 штат бирлиги, туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган Мулгон ОШП да 1,0штат бирлиги,  туман марказидан 5 км узоқликда жойлашган “Сариканда”, “Сарибозорча” ва “Қалъа” МФЙга хизмат кўрсатувчи Сариканда оилавий шифокорлик пунктида 4.0 штат бирлиги, туман марказидан 10 км узоқликда жойлашган “Қизилқиёқ” ва “Шарқобод” МФЙга хизмат кўрсатувчи Қизилқиёқ оилавий шифокорлик пунктида 1,5 штат бирлиги, 50-сонли ҚОП да 2,0 штат бирлиги вакансиялар мавжуд бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сон Қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 471-сон қарорига асосан Фарғона вилояти перинатал маркази акушер гинекологи Сатвалдиева  Зиёда  Касимжановнага ҳамда Қувасой шахар тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими шифокори Абдуфатоев Шохзоджон Муродализода Сўх туманида оила шифокори вазифасида ишлаш учун тавсиянома берилди ва вилоят хокимлигига шахсий хужжатлари тақдим этилди.