
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАЛИК ЎҒИЛ-ҚИЗЛАРГА ҚАРИЙБ 804 МИЛЛИОН СЎМЛИК МАХСУС СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

2022-07-19 17:29:48 319
Бугун Ёшлар ишлари агентлигининг фаоллар залида вилоятимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларга махсус сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов ва Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Жамшид Ходжаев қатнашди.
Сўз олганлар юртимизда ёшларга эътибор катта бўлаётгани, имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.
2022 йилнинг ўтган даврида вилоятда маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан тўловга қобилиятсиз, эҳтиёжманд сифатида аниқланган ёшларнинг 674 нафарига ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини, 672 нафарига сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш учун 4,6 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилгани, шундан, Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан 840 нафар ёшларга 3,1 миллиард сўм маблағ ажратилгани қайд этилди.
Тадбир давомида ҳам "Ёшлар дафтари"даги 201 нафар ёшларга 803 миллион 932 минг сўмлик махсус сертификатлар топширилди. Натижада 68 нафар ёшларнинг ҳайдовчилар тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини қоплаш учун 81 миллион 600 минг сўмлик, 133 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини қоплаш учун 722 миллион 332 минг сўмлик маблағлар йўналтириладиган бўлди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram