Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
БЕШАРИҚ ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ТУМАНЛАРАРО ПЕРИНАТАЛ МАРКАЗИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
2022-08-25 20:44:02 725
Бугун Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими негизида бир вақтнинг ўзида 145 нафар туғруқ ёшидаги аёллар учун хизмат кўрсатадиган туманлараро перинатал маркази тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.
Очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, тиббиёт маркази врач ва хамширалари, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров барча тиббиёт ходимларини яқинлашиб келаётган мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами билан табриклаб, бугун юртимизда ислоҳотлар ҳар бир соҳада давом этаётгани, лекин энг катта ислоҳот тиббиёт соҳасида амалга оширилаётганлигини мамнуният билан қайд этди. Она ва бола саломатлигини таъминлаш масаласи давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, бугун фойдаланишга топширилаётган маскан ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг фаоллар иштирокида рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар туғруқ комплексида яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
Бешариқ туманлараро перинатал маркази Бешариқ, Фурқат, Ўзбекистон туманларидаги юқори малакали тиббий хизмат олишга муҳтож ҳомиладор, туғувчи аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатади.
Туғруқ комплексини реконструкция қилиш учун 750 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимлиги ҳисобидан замонавий тиббий асбоб-ускуналар, аппаратуралар ва жиҳозлар келтирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлда қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида вилоят ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич Республикада 46 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларини ташкил этиш белгиланган. Жумладан, вилоятимизда 3 та – Қўқон, Марғилон шаҳарлари туғруқ комплекслари ва Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлими негизида туманлараро перинатал марказлар ташкилланилиши режалаштирилган.
Жорий йил 1 июлда Қўқон шаҳри, Данғара, Бувайда, Бағдод ва Учкўприк туманларида яшовчи аёллар ва чақалоқларга перинатал тиббий хизмат кўрсатувчи Қўқон шаҳар туманлараро перинатал маркази фойдаланишга топширилганди. Марғилондаги туманлараро перинатал маркази октябрь ойида тиббий хизмат кўрсатишни бошлайди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram