Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ИЛК БОР ТЎХТАБ ТУРГАН ЮРАКДА АОРТА КЛАПАНИНИ ПРОТЕЗЛАШ ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-09-07 12:45:34 271
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида илк бор тўхтаб турган юракда аорта клапанини протезлаш жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
Юрак клапанлари яхши ишламаслиги натижасида беморнинг нафас қисиши, чарчоқ, кўкрак қафасидаги оғриқлар ва юрак етишмовчилиги безовта қилган. Пойтахтдан келган малакали кардиохирурглар ва фарғоналик шифокорлар ушбу асоратларни бартараф этиш, беморни соғлом ҳаётга қайтариш мақсадида илк бор тўхтаб турган юракда аорта клапанини протезлаш жарроҳлик амалиётини ўтказди.
– Ушбу мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун муассасада барча шароит ва имкониятлар яратилган, - дейди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори Баҳодир Мамаджонов. – Германияда ишлаб чиқарилган “Штоккерт” сунъий қон айлантириш аппарати республикамизда саноқли, У жарроҳлик амалиёти вақтида бемор юраги тўхтатилгач юрак вазифасини бажаради.
Вилоят марказларида бу каби мураккаб жарроҳлик амалиётларининг ўтказилаётгани тиббиётдаги ислоҳотлар, аҳоли саломатлиги учун яратилаётган имкониятлар самарасидир.
Таъкидлаш жоиз, йил бошидан буён Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказидан жалб этилган етакчи кардиохирург мутахассислар иштирокида 9 нафар беморда аорта-коронар шунтлаш жарроҳлиги ўтказилган бўлса, июнь ойида юрак-қон томир жарроҳлик ва микрохирургия бўлими шифокорлари томонидан 4 нафар беморда коротид эндартерэктомия жарроҳлик амалиётлари муваффақиятли олиб борилган ва беморларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Ҳозирги кунда беморларнинг аҳволи яхши, даво муолажалари давом эттирилмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram